Masofaviy ta'lim (Moodle)
Guliston Davlat Universiteti
Interaktiv xizmatlar
  • Dars jadvali
  • OTM vakant lavozimlari
  • OTM ishchi o'quv rejalari
  • OTM ga qabul
  • OTM diplomini olganligi to'g'risida ma'lumot
  • Abiturientlarni o'qishga kirganligini aniqlash
  • Abiturientlarga xujjatlarini pochta orqali jo'natish
  • OTM ilmiy faoliyati
  • Elektron qabulxona
  • Forum
  • Resurs markazi
  • Pochtaga kirish
  • Ingliz tilini o'rganish
  • Masofaviy ta'lim (Moodle)
  • Kerakli ma'lumotlar
  • Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to'g'risida qonun
  • Gov.uz
  • Press-service.uz
  • Ziyonet.uz
  • Lex.uz
  • Sirdaryo.uz
  • Davlat ramzlari
  • Lug'at
  • Sayt xaritasi

  • Tizimga kiritsh

    Login:

    Parol:
    Parolni unitdingizmi?
    Ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa >> Yangiliklar va e`lonlar
    09.09.2017 Energiyani tejamkor chiroqlar-cho’ntakka foyda

    Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини” тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сон сонли Фармонида белгиланган вазифаларниҳаётга татбиқ этишда ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш, мамлакатимизда олиб борилаётган, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга оширилиши таъкидланиб, алоҳида урғу берилган.  
    Бугунги кунда дунёда энергия  ресурсларини танқислиги ва нархининг мунтазам ортиб бораётган энергия заҳираларидан унумли, тежаб-тергаб фойдаланишни тақазо этмоқда. 
    Ҳозирги кунда аҳоли ва корхоналар томонидан электр қуввати етказиб бериш масаласида кўплаб эътирозлар мавжуд эканлигини очиқ тан олиш керак.      Бунинг сабаби шундаки, мамлакатимиз бўйича 67 фоиз паст кучланишли электр тармоқлари эскирган бўлиб, трансформатор пунктлар зўриқиб ишламоқда. Бундан ташқари, куз-қиш мавсумида уларни алмаштириш бўйича бажарилаётган ишлармасаласини тубдан ҳал этилаётгани йўқ. Шунинг учун кафолатланган ва барқарор электр қуввати етказиб бериш мақсадида шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг электр энергияси таъминотини яхшилаш дастури ишлаб чиқилмоқда.
    Мамлакатимизда мана шундай камчиликларни бартараф этиш мақсадида энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда муқобил энергиядан фойдаланиш кўламини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Муқобил энергия манбалари орасида қуёш энергияси алоҳида ўрин тутади. Серқуёш мамлакатимиз – қуёш нуридан энергия олиш технологияларини қўллаш учун жуда қулай. Ўзбекистоннинг ялпи қуёш энергиясининг йиллик салоҳияти 50 миллиард 973 миллион тонна нефть эквивалентига тенгдир. Қуёш энергиясини бевосита электр энергиясига айлантириб берадиган ускуналар ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганлиги ҳамда қуёш энергияси  экологик софлиги ва қулайлиги нуқтаи назаридан истиқболлидир. Қуёш қурилмалари, айниқса, марказлашган электр ва иссиқлик тизимларидан узоқда жойлашган чекка қишлоқларга жуда қўл келади. Яна бир янгилиги –иситгич коллекторлари билан боғлиқ, улар қуёш нури ёрдамида сувни иситиш имконини беради. Шу йўл билан қишда хонадонларни бемалол иситиш мумкин.
    Элекро- энергияни тежашнинг яна бир  усули мавжуд. 
    Келинг, оддий чўғлама чироқларни энергияга тежамли чироқлар билан солиштириб кўрайликчи? Фараз қилайлик, уйинингизда 100 ваттли 10 та чўғлама чироқ ишлатилди, улар кун давомида 6 соат ёниб туради. 1 квт электр нархи 193 сўм. Ҳисобот даври сифатида 1  йилни оламиз.
    (10 чироқ x 100 ватт x 6 соат x 365кун): 1000 (ваттни киловаттга айлантирамиз) =2190 квт.
    Сарфланган  2190 киловаттни 193 сўмга  тенг таъриф ставкасига кўпайтирамиз = 422670 сўм.
    Демак, йил давомида  оила бюджетидан фақат чироқлар сарфлаган электр энергияси учун ажратиладиган пул 422670 сўмни ташкил этади!
     Агар энергия тежамкор чироқларни худди шу кўрсаткичлар билан  кўпайтирилсачи: (10 чироқ x 20 ватт x 6 соат x 365 кун): 1000 (ваттни киловаттга айлантирамиз) = 438 kVt.
    Сарфланагн 438 киловаттни 193 сўмга тенг таъриф ставкасига кўпайтирамиз = 84534 сўм бўлади. Энди таққосланг: 422670 сўм ва 84534 сўмдан айириб ташласак 338136 сўмни ташкил этади! Яъни, уйинингиздаги чироқларни замонавий  энаргия тежамкор ёруғлик манбаларига алмаштириб, бир йилнинг ўзида 338136 сўм тежайсиз! Бундан  ташқари, энергия тежамкор чироқларнинг хизмат қилиш муддати оддий чўғланма чироқларникига нисбатан 8 марта кўплиги бундан мустасно. Сиз энергияга тежамкор  чироқларни танлаганингизда ,umumiy ҳисобда 338136 сўм  маблағ тежалади! Ўйлаб кўринг-а, бу пулларни  нималарга сарфлаган бўлардинингиз?
          Маънавият ва маърифат бўлими услубчиси С.Абдурасулова 



    Sahifani ko'rganlar soni: 4468

    Rektor virtual qabulxonasi

    Sizda hal etilmagan masalalar, muammolar, ariza, shikoyat yoki takliflar bormi? U holda murojaatingizni to'g'ridan-to'g'ri Guliston davlat universiteti rektoriga yuborishingiz mumkin. Buning uchun http://qabulxona.guldu.uz/ saytiga o`tish lozim.
    ABITURIYENTLAR DIQQATIGA

    Abituriyentlarning hujjatlar to`plamini qaytarib olish uchun elektron murojaat yuborishingiz mumkin
    Ishonch telefonlari

      0 (367) 225-41-76

    Yangiliklar
    18.09.2017 Z.Zikriyaev "Shuhrat" medali bilan mukofotlandi

    16.09.2017 Diqqat tanlov!

    13.09.2017 Ta’lim jarayoni sifatiga noan’anaviy metodlar ahamiyatini bilasizmi?

    09.09.2017 Energiyani tejamkor chiroqlar-cho’ntakka foyda

    08.09.2017 Algebra fanining asoschisi

    02.09.2017 Universitetida “Fidoying bo’lgaymiz seni, O’zbekiston!”g’oyasini mujassam etgan tadbir o’tkazildi

    02.09.2017 Sirdaryo viloyati hokimi universitet 1-kurs talabalariga “Mustaqillik va xotira darslari”ni o’tdi

    29.08.2017 Oliy ta`lim muassasalarining pedagogika yo`nalishlari bo`yicha maxsus sirtqi bo`limlariga 2017/2018 o`quv yili uchun o`qishga qabul qilish tartibi va mezonlari

    29.08.2017 Гулистон давлат университетида “Таълим гранти” ғолиблари тақдирланди

    24.08.2017 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича тадбир ўтказилди


    Dizayner: Anvarbek Abduqayumov