Ҳусанхўжаев Саидаҳмад -Саид Аҳмад (1920.10.06–2007.05.12)
Ўзбекистон халқ ёзувчиси,Ўзбекистон Қаҳрамони.
1940 йиллар охири 50-йиллар бошида мустабид совет тузуми қатағонининг навбатдаги босқичи бўлди. Унда ўз асарларида ўзбек халқининг қадимий ва октябр тўнтаришидан олдинги тарихини ёритиб берган олимлар, ёзувчи ва шоирлар ўтмишни идеаллаштиришда ва миллатчиликда айбланиб қатағон қилиндилар. Бунда Саид Аҳмад хонадони ҳам четда қолмади. Унинг отаси, акси, амакилари қамоққа ташланди. 1950-йил май ойларида Саид Аҳмад ҳам қамоққа олиниб, 10 йил муддатга Жезқазған (Қарағанда, Қозоқистон) жазо л…