Гулистон давлат университетининг Маданият саройида 5 муҳим ташаббус доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг Сирдарё виляоти бўлинмаси билан ҳамкорликда ижодий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган ёш ижодкорлардан Зоҳид Юсупов, Ойбек Худойберганов, Хуршид Зиядов, Достон Жабборов, Турсунали Маркаев, Обид Икромовлар, “Сирдарё наволари” ансамбл раққосалари, “Шарқ зиё” вокал чолғу ансамбли, “Парвоз” гуруҳи, “Мумтоз наволар” миллий чолғу ансамбллари иштирок этишди. Шунингдек тадбирда университетда таъолаётган ижодкор талабалар ҳам ўз санъатларини намойиш этишди.
…