Жорий йилнинг 28 феврал куни Гулистон давлат университетининг Ахборот технологиялари кафедраси томонидан 5 муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Хакулов, Физика-математика факультети декани С.Аллаёров, Ахборот технологиялари кафедраси мудири Д.Тоштемиров, кафедра катта ўқитувчиси А.Танибердиев, ўқитувчилар Ш.Мавлонов, М.Ниёзов, Ў.Юлдашев, А.Қудратов, Д.Унғаров ва Амалий математика ва информатика йўналиши 2-курс талабаси Т.Ғаниевлар сўзга чиқишди.