Гулистон давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида “30 июль – Халқаро одам савдосига қарши кураш куни” муносабати билан “Одам савдоси –давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Ниязов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Абдурасулов, Ходимлар бўлими бошлиғи О.Абдурахмонов, Физика-математика факультети декани С.Аллаёров, “Мусиқа таълими” кафедраси мудири А.Султонов, декан ўринбосарлари, АРМ ходимлари, бўлимлар услубчилари, жами 28 нафар ходимлар иштирок этди.
Йиғилишда одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари, мамлакатимизда “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича қ…