2019 йилнинг 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.
Мазкур учрашувда Гулистон давлат университети ректори профессор М.Т.Ходжиев ҳам иштирок этган эди. 27 май куни Гулистон давлат университетининг Маданият саройида Президент Ш.Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувнинг мазмун-моҳиятини етказиш, унда давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим муассасалари учун белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда университет ректори М.Ходжиев маъруза қилиб, унда илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий,…