2019 йил 9 апрель куни Гулистон давлат университети маданият саройида буюк саркарда, давлат арбоби соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан “Амир Темур буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда университет ректори М.Ходжиев, проректорлар Ф.Ниязов, А.Сулаймонов, профессор Р.Маҳмудов, Ижтимоий-иқтисодий факультети декани Б.Тўйчибоев, кафедра мудирлари О.Сатторқулов, С.Қудратов, Ш.Кенжаев, Гулистон шаҳар Миллий Гвардия асакарлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ҳаёти ва фаолияти, юрт озодлиги, халқ фаровонлиги йўлида кўрсатган жасоратлари, ам…