Давлатимиз раҳбарининг Сирдарёга ташрифи вилоят халқини руҳлантириб юборгани шубҳасиз. Хусусан, Сирдарё, Янгиер шаҳарлари, Ховос қўрғони, Мирзаобод туманларида барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, янги лойиҳалар билан танишар экан Юртбошимиз вилоят имкониятлари ниҳоятда улкан эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Агар мавжуд имкониятлар ишга солинса, сирдарёликлар албатта бой бўлиб кетиши мумкинлигини, бироқ биринчи галда уйқудан уйғониш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда янгиликка интилиш, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, вилоятга инвестицияларни киритиш, замонавий технологияларни, қишлоқ хўжалиги …