Илмий тадқиқот йўналишлари
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Илмий тадқиқот йўналишлари

Илмий тадқиқот йўналишлари

1. Тупроқ ва ўсимликлар кимёси, Умумий кимё кафедраси;

2. Органик моддалар кимёси, Умумий кимё кафедраси;

3. Замонавий ахборот технологияларини ўқув жараёнига татбиқ этиш, Амалий математика ва информатика кафедраси;

4. Экспериментал биология, Умумий биология кафедраси;

5. Ўсимликлар экологияси, Умумий экология ва география кафедраси;

6. Педагогик инновация маркази: 1-лаборатория, 2-лаборатория, 3-лаборатория, Педагогика ва писихология кафедраси;

7. Яримўтказгичлар ва гелиофизика илмий лабораторияси, Умумий физика кафедраси;

Ушбу лабораторияларга докторантлар, магистрлар, мустақил изланувчилар ва иқтидорли талабалар жалб қилиниши билан бирга, ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалари билан ҳамкорликда олиб борилаётган илмий амалий ишлар асосида улардан ҳам ходим ва мутахассислар жалб этилган. Бу та’лим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграциянинг ривожланиши учун муҳим бир асос бўлиб хизмат қилади.

Университет кафедраларида бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида яратилаётган ихтиролар, ишланмалар ва технологиялар халқ хўжалигининг турли соҳаларида фойдаланиш учун тавсия этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига топширилган ҳужжатлардан 2017-йилда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” кафедраси олимлари Рахматов О., Нуриев К.К., Юсупов А.М., Усманов Б., Қўшиев Ҳ.нинг “Гелиоқуриткич” (№ ФАП 01106), техника фанлари доктори Баракаев Н.Р.нинг “Донни ўлчами бўйича фраксияларга ажратиш қурилмаси” ва Физика кафедраси доценти Ниёзов Ш.К. нинг “Ҳажмий қабул қилгичли қуёш-сув иситгич коллектори” (№ ФАП 01185) номли ихтироларига фойдали модел сифатида патент олинди.

10492 | 2018-09-11 13:36

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar