Кимё кафедраси
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
КИМЁ КАФЕДРАСИ

Кафедра мудири: кимё  фанлари номзоди, дотсент 

АБДУРАХМАНОВА ЎҒИЛОЙ ҚАХХОРОВНА

Телефон: 91-621-41-25

Электрон манзили: ugi_lay.912@mail.ru

Қабул кунлари: чоршанба, пайшанба, жума.

КАФЕДРА ТАРИХИ

Кимё кафедраси Табиий фанлар факултетидаги етакчи кафедралардан бўлиб, “Умумий физиология ва мактаб гигиенаси” кафедраси базасида 1990 йилда ташкил этилган.

Кимё кафедрасида 5 та фан доктори, профессорлар, 4 та фан номзоди, 4 та катта ўқитувчи ва 6 та ўқитувчи фаолият юритади.

2013-2014 ўқув йилидан бошлаб кафедрада 5А140501 – Кимё (фан ё`налишлари бЎйича) магистратура мутахассислиги очилди.

Кафедрада 5140500 - Кимё таълим йўналиши бўйича кимёгар бакалаврлар тайёрланади. Ушбу 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб, кимё йўналишига 100 та ўринга қабул квотаси ажратилди ва шундан биттаси рус гуруҳини ташкил этади.

2018-йилда кафедра ўқитувчиларидан Еттибоева Лолахон ва Алланазарова Дилафруз Ҳиндистон давлатларида малака ошириб қайтдилар. 2019 йилда кафедра ўқитувчиси Алланазарова Дилафруз Германиянинг Гёттинген университетида 6 ой давомида стажировкада бЎлиб, илмий татдқиқот иши бўйича тажриба ўрганиб қайтди.

КАФЕДРА ФАНЛАРИ:

“Ноорганик кимё”, “Аналитик кимё”, “Физикавий кимё”, “Органик кимё”, “Биоорганик кимё”, “Юқори молекуляр бирикмалар кимёси”, “Кимё ва биология ўқитиш методикаси”, “Модда тузилиши”, “Квант кимё ва квант механикаси”, “Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси”, “Кимёвий технология”, “Коллоид кимё”, “Нанокимё ва нанотехнология”, “Комплекс бирикмалар кимёси”, “Физик кимёвий жараёнлар термодинамикаси”, “Кимёвий технологик жараёнлар ва ускуналар”, “Аналитик кимёнинг физик-кимёвий усуллари”, “Гетеротсиклик бирикмалар”, “Элемент органик бирикмалар кимёси”, “Полимерлар кимёсининг долзарб муаммолари” ва номутахассис таълим йўналишлари учун “Кимё”, “Кимё асослари”, магистрлар учун “Физик- кимёвий анализ усуллари”, “Спектрофотометрик ва фотометрик анализ”, “Полярографик ва потентсиометрик анализ”, “Ноорганик кимёнинг муаммолари ва истиқболлари”, “Кимёвий бирикмаларнинг тузилиши ва реактсион қобилияти”, “Кимёнинг махсус бўлимлари», «Табиий, синтетик ва юқори  молекуляр  бирикмалар  кимёси: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари”, «Аналитик кимёда органик реагентлар», «Табиий, синтетик ва юқори  молекуляр  бирикмалар  кимёси: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари”, «Ажратиш ва контсентрлаш».

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЎҚУВ, ЎҚУВ-МЕТОДИК ИШЛАР:

-Кафедрада  фанлардан  маъруза, амалий, семинар ва ТМИ (мустақил таълим) машғулотлари олиб борилади. Барча фанлардан дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа ва маъруза матнлари, тақдимотлар (слайдлар) тайёрлаш якунланди, унда мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш усул ва воситаларини яратишга асосий эътибор қаратилди.

-ҳар бир фандан тўлиқ дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуа, қўшимча ўқув адабиётлари ва ТМИ тўпламлари тайёрланган ва талабаларга китоб ҳолатида, электрон кўринишларда тарқатилган.

-кафедрага тегишли компютер хонаси, видеопроектор, электрон адабиётлар, ТМИ слайдларидан талабалар унумли фойдаланишмоқда.

-кафедрада 22 та фандан электрон ўқув адабиёти тайёрланган ва талабалар ундан унумли фойдаланишмоқда.

КАФЕДРАНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ИШЛАРИ:

Кафедрада Кимё, Ноорганик кимё, Органик кимё, Аналитик кимё, Физикавий кимё, Биоорганик кимё, Юқори молекуляр бирикмалар кимёси, Каллоид кимё, Кимё ўқитиш методикаси  каби фанлар асосий фан сифатида ўқитилади. Кафедрада профессор-ўқитувчиларнинг 50 тадан ортиқ ўқув-услубий мажмуаси яратилган. 2019 йилда кафедрада ЎзМУ олимлари билан хамкорликда У.К.Абдураҳманова томонидан “Углеводлар ва липидлар кимёсига кириш” номли ўқув қўлланмаси яратилиб, ЎзР Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг нашр учун рухсатнома “Гувоҳномаси” олинди. 

КАФЕДРАДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ:

Кафедра профессор-ўқитувчилари “Комплекс ҳосил қилувчи табиий бирикмалар  синтези ва уларнинг хоссаларини тадқиқ қилиш” мавзуси бўйичабош илмий тадқиқот мавзусида илмий изланишлар олиб боришмоқда.

Бош илмий мавзу доирасида кафедранинг илмий салоҳиятли профессор ва дотсентлари раҳбарлигида 4 нафар мустақил тадқиқотчилари ва 12 нафар магистрантлар илмий тадқиқот иши олиб боришмоқда ва тадқиқот ишилари натижалари Республика ва хорижий илмий журнал ва тўпламларда эълон қилинган.

Кафедрада 20.00.02- “Аналитик кимё” ва 02.00.10-“Биоорганик кимё” ихтисосликлари бЎйича таянч докторантура фаолият юритади.

 2020 йилда кафедрада жами 1та DSc докторлик диссертация иши ва 3 та PhD диссертатсия ишлари  ҳимоя қилинди.

2020 йил 18-январ куни Абдурахимов Ходжиакбар Абдурахманович 11.00.05. – Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги бўйича “Ёғ-мой саноати оқава сувларига ишлаб чиқилган коагулянтлар композитсияларини қўллаб комплекс тозалаш” мавзусида ДСc диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва кимё фанлари доктори илмий даражасига эга бЎлди.

2020 йил 15 июн куни ЎР ФА акад. О.С.Содиқов номидаги Биорганик кимё институти  ҳузурида илмий даражалар берувчи ДсC.02/30.12.2019. К/В. 37.01 рақамли илмий Кенгашда университетнинг Кимё кафедраси таянч докторанти Джўраев Тўлқин Арзикулович 02.00.10-биоорганик кимё ихтисослиги бЎйича “Глитсирризин кислотасини фитогормонлар билан комплекслари ва уларнинг биологик фаоллиги” мавзусида профессор Ҳабибжон Қўшиев илмий раҳбарлигида фалсафа доктори (PhD) диссертатсия ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

2020 йил 14 декабр куни Кимё кафедраси таянч докторанту Шапулатов Уткиржон Мухаммадиевич 02.00.10 – «Биоорганик кимё» ихтисослиги бўйича биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Буғдойнинг замбуруғли касалликларига чидамлилигини оширувчи табиий ва синтетик индукторлар” мавзусидаги диссертатсия ишини профессор Ҳабибжон Қўшиев илмий рахбарлигида Гулистон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/05.06.2020.В.91.03 рақамли Илмий кенгашида муваффақиятли ҳимоя қилди.

2020 йил 15 декабр куни кафедранинг мустақил тадқиқотчиси, ката Ўқитувчи Еттибаева Лолахон Абдумаликовна 02.00.10-Биоорганик кимё ихтисослиги бЎйича “Ментол ҳосилалари синтези ва супрамолекуляр комплекслари ҳамда уларнинг биологик фаоллиги” мавзусидаги кимё фанлари бўйича фалсафа доктори PhD диссертатсияси кимё фанлари номзоди, дотсент Абдурахманова Ўғилой Қаххоровна илмий раҳбарлигида Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.К.05.01 рақамли Илмий кенгашида муваффақиятли ҳимоя қилди.

МАЪНАВИЙ-МАъРИФИЙ ИШЛАР:

 Республикамизнинг мустақиллик куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда кафедра профессор-ўқитувчилари вилоят, шаҳар ва университетда ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Шу муносабат билан биринчи дарс ҳамма курсларда кафедра профессор-ўқитувчиларидан Ў. Абдурахмонова, Ш. Тошбоева, А. Алимов, Ш. Қосимовлар бугунги Кимё фанининг долзарб муамолари усулларидан фойдаланиб тадбирлар ўтказишмоқда.

Ҳамкорликда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлар:

Кафедрада олиб бориладиган илмий-тадқиқотлар асосида  Ўзбекистон “Юқори технологиялар маркази” билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди ЎзР ФА О.С.Содиқов номидаги “Биоорганик кимё” институти, “Ядро физикаси” институти, “Ўсимлик моддалари кимёси” институти, “Умумий ва ноорганик кимё” институти, “Полимерлар кимёси ва физикаси институти”, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё технология институти ва бошқа ОЎЮ ҳамда илмий марказлар олимлари билан ўқув методик ва илмий-тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Шунингдек, вилоятдаги “Гулистон-ёғ экстракт” (ОАЖ), Сирдарё “Река-мед фарм” тиббий фарматсия, Гулистон амалий-тиббий фарматсия қўшма корхонаси, “Сирдарё вино” ОАЖ каби корхоналар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

Талабалар “ПенгШенг” ОАЖ да амалиётда:

Сирдарё “Темур мед фарм” ОАЖ тиббий фарматсия корхонасида:

“Гулистон-ёғ экстракт” ОАЖ да ишлаб чиқариш амалиёти:

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида:

Кафедра манзили:  Гулистон шаҳри, 4-мавзе, Гулистон давлат университети бош биноси, 5 - қават, 528- хона.

 

5443 | 2017-12-29 13:06

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021
-->