Номзодлик имтиҳонлари
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Номзодлик имтиҳонлари

Малакавий имтиҳонлар сессиялар шаклида йилига уч марта: феврал, май ва ноябр ойларида белгиланган режа асосида қабул қилинади. 

Тадқиқотчилар қуйидаги малакавий имтиҳонларни топширадилар:

«Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фани;
«Чет тили» фани (Чет тили сифатида инглиз, франсуз ёки немис тилларининг биридан малакавий имтиҳон топшириш мумкин. Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда иш бажарилаётган муассасанинг мурожаати асосида ЎзР ОАК рухсати билан малакавий имтиҳон ана шу тилдан топширилади);
диссертация мавзусига мувофиқ бўлган ихтисослик бўйича имтиҳон.
Шунингдек, тегишли фан йўналишларига кўра қуйидаги фанлардан ҳам малакавий имтиҳонлар топширилади:

ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида фаолият олиб бораётган шахслар «Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари» фанидан махсус имтиҳон;
аниқ ва табиий фанлар хамда иқтисодиёт ва педагогика фанлари йўналишида фаолият олиб бораётган тадқиқотчилар «Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари» курсидан;
иқтисодиёт фанлари бўйича фаолият олиб бораётган тадқиқотчилар «Иқтисодиёт назарияси» фанидан;
педагогика фанлари бўйича фаолият олиб бораётган тадқиқотчилар «Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи» фанидан.
Чет эл фуқаролари учун малакавий имтиҳон диссертация йўналишига мувофиқ ихтисослик бўйича ўтказилади.

Тадқиқотчилардан тегишли малакавий имтиҳонлар қуйидаги муассасаларда тузилган малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияларида белгиланган тартибда қабул қилинади.

1.«Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фанидан малакавий имтиҳон Ўзбекисон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказида.

2.«Чет тили» фани фанидан малакавий имтиҳон Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида.

3.Диссертация йўналишига мувофиқ бўлган ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон диссертация ҳимояси мўлжалланган илмий кенгаш фаолият кўрсатиб турган ташкилотда.

Шунингдек:

1. «Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари» фанидан махсус имтиҳон Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида.

2. «Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари» курсидан малакавий имтиҳон Ўзбекистон Миллий университетида.

3. «Иқтисодиёт назарияси» фанидан малакавий имтиҳон Ўзбекистон Миллий университетида.

4. «Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи» фанидан малакавий имтиҳон Тошкент давлат педагогика университетида.

 

10114 | 2018-09-11 13:45

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar