Университетда гуруҳ мураббийларининг фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Мураббийлар Кенгаши тузилган. Ушбу Кенгашга университет ректорининг 2017 йил 18 декабрдаги 37-12-сонли фармойиши билан “Тарих” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Бектурдиев Кенгаш раиси этиб тайинланган.
Университетда фаолият кўрсатаётган 6та факультетда жами 208та гуруҳлар мавжуд бўлиб, мазкур гуруҳларга университет ректорининг 2017 йил 2 сентябрдаги 493-О-сонли буйруғи билан мураббийлар бириктирилган.
Мураббийлар Кенгаши фаолияти университет ректори томонидан 2017 йил 28 декабрда тасдиқланган “Мураббийлар Кенгаши тўғрисидаги Низом” ҳамда 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси асосида олиб борилмоқда.
Мураббийлар Кенгаши фаолияти университет Кенгаши йиғилишларида режа асосида муҳокама қилиб борилади.