Университетда 2 та 4 қаватли сиғими 1230 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, 2018 йилда мукаммал таъмирланди ва тўлиқ қайтадан жиҳозланди.
Талабалар турар жойида талабалар учун барча шароитлар яратилган, жумладан 8 та ошхона, буфет, АРМ филиали, компьютер хонаси, тиббиёт хоналари ишлаб турибди, бундан ташқари талабаларнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун ҳар бир қаватга 2тадан телевизорлар ўрнатилган.
Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг турли клуб ва тўгаракларда иштирок этишлари, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун “Маънавият ва маърифат” маркази, 1 та 18х36 ўлчамдаги спорт зали ҳамда спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, мини футбол, қўл тўпи, енгил атлетика турларига мўлжалланган очиқ спорт майдонларининг доимий фаолияти йўлга қўйилган.
Университетда 500 ўринга мўлжалланган маданият саройи мавжуд бўлиб, унда турли байрам тадбирлари, ижодкорлар билан учрашувлар, буюк алломалар, шоир ва ёзувчиларнинг таваллуд кунлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан учрашувлар доимий ўтказиб борилади.