Гулистон давлат университетида 2021 йил 22 февралдан бошлаб “Ижодкор ёшлар” ҳафталиги бошланди. “Ижодкор ёшлар” клуби аъзоларининг дастлабки ижодий кўргазмаси ва тақдимот маросими ўтказилди. Университет фойесида ташкил етилган кўргазма ёшларни ва профессор-ўқитувчиларни ўзига жалб қилди. Тақдимот маросимида Гулистон давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Муҳсин Ходжиев, профессор Равшанбек Маҳмудов, проректор Фахриддин Ниязов, клуб бош координатори Темур Абдуллаевлар иштирок этишди. “Биз сизларга ҳар томонлама суянамиз. Сиз бизнинг таянчимизсиз. Сиздаги милт этган истеъдод ҳам университетимиз обрўсидир. Сиздай фарзандларни тарбиялаган ота-оналарингизга минг раҳмат”, - де…