Таянч докторантура (PhD)га қабул қилиш ва докторантларни курсдан курсга ўтказиш тўғрисида
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Таянч докторантура (PhD)га қабул қилиш ва докторантларни курсдан курсга ўтказиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Б У Й Р У Қ

03.12.2018     № 890-К

Гулистон ш.

 

2019 йил учун таянч докторантура (PhD)га қабул қилиш, докторантларни курсдан -

курсга ўтказиш ва докторантурадан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 28 сентябрдаги 87-03-3424-сонли модемномасининг ижросини таъминлаш мақсадида

Б у ю р а м а н:

1. Барча проректорлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари ва кафедра мудирларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 28 сентябрдаги 87-03-3424-сонли модемномасининг ижросини таъминлаш мақсадида университетда жорий йилнинг 15 сентябридан 15 октябригача белгиланган йўналишлар бўйича талабгорлардан 2019 йил учун таянч докторантура (PhD)га ҳужжатларни қабул қилиш жараёни ташкил этилганлиги ва 2018 йил 1 ноябрдан 25 ноябргача етакчи олимлар томонидан кириш имтиҳонлари ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Университет Кенгашининг 2018 йил 26 ноябрь ойидаги 4-сонли йиғилиш қарорига кўра кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган талабгорлар йўналишлар бўйича университет таянч докторантураси (PhD)нинг 1-курсига қабул қилинсин ва уларга қуйидаги етакчи олимлардан илмий раҳбарлар тайинлансин:

1. Узайдуллаев Акмал Олимович. 02.00.17-Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш ихтисослиги бўйича “Махаллий анор навларидан шарбат концентрати олиш технологиясини яратиш” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, т. ф. н, доц Сатторов Карим Қаршиевич.

2. Абдурасулова Сурайё Шавкат қизи. 03.00.06-Зоология ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон худудида тарқалган шиллиққуртларнинг (Gastropoda Terrestria Nuda) фаунаси экологияси ва хўжалик аҳамияти” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, б.ф.д, проф Позилов Абдувает.

3. Юсуфалиев Олим Абдурахмонович. 08.00.01-Иқтисодиёт назарияси ихтисослиги бўйича “Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида инсон капиталининг сифати ва самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, и.ф.д, проф Гафуров Убайдулло Вахобович.

4. Бўрибоев Эркинжон Норбой ўғли. 08.00.01-Иқтисодиёт назарияси ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда пенсия тизимини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, и.ф.д, проф Омонов Акром Абдуназарович.

5. Обилов Миркомил Рашидович. 08.00.01 - Иқтисодиёт назарияси ихтисослиги бўйича “Мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашда аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини ошириш йўналишлари” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, и.ф.д, проф Гафуров Убайдулло Вахобович.

6. Тўйчиев Абдунаби Худойбердиевич. 10.00.02 - Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича “Нурали Қобул асарларида образ ва характер масаласи” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, ф.ф.д, проф Рахимжонов Нўмон.

7. Маматқулов Даврон Абдугаппорович. 13.00.04-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Волейболчилар тайёрлаш амалиётида анаэроб чидамкорликни ривожлантириш устуворлиги” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, п.ф.н, доц Баирбеков Маматқул Гаимназарович.

8. Дўстназаров Сардор Бахтиёр ўғли. 01.01.02-Дифференциал тенгламалар ихтисослиги бўйича “Приложение методов дискретных динамических систем к процессу распространению тепла на стержне” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, ф-м.ф.д, академик Абдулла Аъзамов тайинлансин.

9. Комилов Мирзиё Миркомилович. 01.04.10-Ярим ўтказгичлар физикаси ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон шароитида қуёш батареяларининг дегирация характеристикасини тадқиқ қилиш” мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, т.ф.н, доц Одамов Умарбой Омонович тайинлансин.

10. Джураев Мансур Эгамбердиевич. 11.00.01-Табиий география, ландшафтлар географияси ва геокимёси ихтисослиги бўйича “Ландшафтларни морфологик таркиби улардаги динамик жараёнларни мелиоратив бахолаш” (Мирзачўл табиий географик округи мисолида) мавзусидаги докторлик (PhD) диссертацияси. Илмий раҳбар, г.ф.н, доц Холиқов Рахимжон.

3. Таянч докторантура (PhD)нинг қуйидаги мутахассислик изланувчилари курсдан-курсга ўтказилсин ва уларга 2019 йил 1 январидан бошлаб стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тайинлансин:

1-курсдан 2-курсга:

1. Шапўлатов Ўткиржон Мухаммадиевич. 02.00.10-Биорганик кимё ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, б.ф.д., профессор Ҳабибжон Ҳожибобоевич Қўшиев.

2. Алмаматов Бахром Уктамович. 03.00.12-Биотехнология ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, б.ф.д., профессор Ҳабибжон Ҳожибобоевич Қўшиев.

3. Эргашева Фароғат Шералиевна. 03.00.07-Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, б.ф.д., профессор Ҳабибжон Ҳожибобоевич Қўшиев.

4. Тошбоев Бекзод Бахтиёрович. 08.00.01-Иқтисодиёт назарияси ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, и.ф.н., доцент Обидқул Сатторқулов.

5. Обидова Зуҳра Насриддиновна. 01.04.00-Физика ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, п.ф.д., профессор Махаммадрасул Джўраев.

6. Саматова Дилрабо Юсуфовна. 13.00.01-Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, п.ф.н., доцент Хабибулла Абдукаримов.

7. Маматова Хилола Мухиддиновна. 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, п.ф.д., доцент Бахтиёр Худайбердиевич Рахимов.

8. Юсупова Наргиза Шакировна. 13.00.04-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, п.ф.н., доцент Маматқул Гаибназарович Баирбеков.

9. Исмоилова Нозима Анвар қизи. 03.00.07-Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, б.ф.д., профессор Ҳабибжон Ҳожибобоевич Қўшиев.

10. Джураев Тўлқин Арзиқулович. 02.00.10-Биорганик кимё ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, б.ф.д., профессор Ҳабибжон Ҳожибобоевич Қўшиев.

11. Махмуджонов Зафаржон Муроджон ўғли. 03.00.06-Зоология ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, б.ф.д., профессор Абдувает Пазилович Пазилов.

12. Тўраева Дилноза Неъматуллаевна. 10.00.01-Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, ф.ф.д., профессор Нўъмонжон Каримқулович Раҳимжонов.

13. Абдураимов Азизбек Султонқулович. 03.00.05-Ботаника ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, б.ф.д., профессор Комилжон Шаробитдинович Тожибаев.

14. Нафасов Ғанишер Абдурашидович. 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, п.ф.д., профессор Барно Сайфутдиновна Абдуллаева.

15. Умаров Хабибулло Рахматуллаевич. 01.01.01-Математик анализ ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, ф-м.ф.д., доцент Ботир Сабитович Закиров.

16. Эшонқулова Маъсуда Хабибовна. 13.00.01-Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослик йўналиши. Илмий раҳбар, п.ф.н., профессор Маманазар Эргашевич Джумаев.

2-курсдан 3-курсга

1. Бердиев Ғайрат Ибрагимович - 08.00.01 - Иқтисодиёт назарияси йўналиши. Илмий раҳбар, иқтисод фанлари доктори., профессор Ахмеджан Атажанович Маматов.

2. Турдибоев Дилшод Хамидович - 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) йўналиши. Илмий раҳбар, педагогика фанлари доктори., профессор Мамарежаб Тожиев.

4. Таянч докторантура (PhD)нинг 3-курсини тамомлаган қуйидаги мутахассислик изланувчиси 2019 йил 1 январдан таянч докторантурадан чиқарилсин ва унга стипендия бериш тўхтатилсин.

1. Душабоев Олим Назарович - 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) йўналиши. Илмий раҳбар, п.ф.д., профессор

Мамарежаб Тожиев.

5. Докторантура (DSc)нинг 3-курсини тамомлаган қуйидаги мутахассислик изланувчиcи 2019 йил 1 январдан докторантурадан чиқарилсин ва унга стипендия бериш тўхтатилсин.

1. Нормаматов Султонбек Эрмаматович - 10.00.01 - Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти йўналиши. Илмий раҳбар, ф.ф.д., профессор Ёрмат Тожиев.

6. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Сулайманов ҳамда тегишли кафедра мудирларига:

- университет Кенгашида тасдиқланган докторлик (PhD) диссертациялари мавзуларини докторантлар томонидан “ОАК Бллютени” журналида белгиланган муддатларда эълон қилинишини таъминлаш;

- илмий раҳбарлар томонидан университетда докторант билан олиб борган иши, ҳар бир докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида уларнинг умумий ўқув соатларига киритилишини назорат қилиш;

- илмий раҳбарлар томонидан докторант билан биргаликда диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини ишлаб чиқиш ва бир ой муддатда Кенгашда тасдиқлатишини назорат қилиш;

- илмий раҳбарлар томонидан танланган мутахассислик бўйича назарий-методологик дастурларини ишлаб чиқишларини ва докторантлар ўқишга қабул қилингандан кейин бир ой муддатда Кенгашда тасдиқлашини таъминлаш;

- назарий-методологик дастур, методологиянинг умумий концепцияси ва масалаларини, мазкур ихтисослик бўйича назарий асосларни ва илмий тадқиқот усулларини ўз ичига олишини, ушбу назарий-методологик дастур таянч докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий раҳбарнинг ёрдамида ўзлаштирилишини назорат қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори Низом талабларига қатъий риоя этилган ҳолда Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига докторантлар лавозимига қабул қилинганларни ўқитишни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

6. Ходимлар бўлими бошлиғи Ш.Алимовга:

- янгидан қабул қилинган (PhD) докторантлар фаолиятини, улар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан бошлашни белгиланган тартибда расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.

7. Бош ҳисобчи А.Ўразбоқов, режа-молия бўлими бошлиғи Д.Қодироваларга:

- Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига таянч (PhD) докторантлар лавозимига қабул қилинганларга, 2019 йил 1 январидан бошлаб, уларга мос равишда, стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланишини таъминлаш;

- курсдан-курсга ўтказилган докторантларга 2019 йил 1 январдан бошлаб белгиланган тартибда таянч (PhD) докторантлар учун стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендиялар тўланишини таъминлаш;

- Илмий раҳбар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлашни, ҳар ойда, ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида, ҳар бир докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида университетнинг бюджет маблағлари ҳисобидан тўланишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

8. Мазкур буйруқнинг ижро назоратини ўз зиммамда қолдираман.

РЕКТОР

М.Т.ХОДЖИЕВ

Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 28 сентябрдаги 87-03-3424-сонли модемномаси ҳамда университет Кенгашининг 2018 йил 26 ноябрь ойидаги 4-йиғилиш қарори.

Гулистон давлат университети

28794 | 2018-01-30 10:24

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

news