Филология факултети 2001 йилдан буён фаолият кўрсатади. Факултет ўзбек тил ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили ва адабиёти ва қозоқ тили ва адабиёти йўналиши бўйича вилоят ва республикага кадрларни тайёрлайди.
ФАКУЛТЕТ МАЪМУРИЯТИ:
Филология факултети декани: Филология фанлари номзоди, доцент Маматқулов Музаффар Раҳмонқулович
Қабул вақти:Душанба, Чоршанба, Жума кунлари соат 15:00 дан 17:00 гача
Телефон:(+99893) 320-12-76
E-mail:mamаtqulov@umail.uz
Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосарлари:
Рашидов Ашурали Суюнович
Тилаволдийев Отабек Хусанбайевич
Қабул вақти: Ҳар куни соат 9-00 дан 17-00 гача
Телефон: (+99897) 777-14-28 (+99897) 277-83-26
E-mail: otabektkh@gmail.com ashirali9490gmail.com
Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари:
Ахроров Алишер
Қабул вақти: Душанба, сешанба, пайшанба, жума кунлари соат 14:00 дан 17:00 гача
Телефон:(+99893) 325-1626
E-mail: ahrorovalisher@umail.uz
Факултет кафедралари:
-Инглиз тили ва адабиёти кафедраси
-Ўзбек тилшунослиги кафедраси
- Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси
-Рус тили ва адабиёти кафедраси
-Факултетлараро чет тиллар кафедраси
Факултет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди:
5111400 – Хорижий тили ва адабиёти: инглиз тили
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти
5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили
5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: қозоқ тили
5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили
5111300 – Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда
Бугунги кунда факултетнинг моддий-техник ва лаборатория базаси кенгайди: 2 та компютер синфи, 1 та аудио-видео синфи, фаолият кўрсатмоқда.
Факултет профессор-ўқитувчилари ўқув жараёнига янги педагогик ва информацион технологияларни тадбиқ етиш борасидаги ишларда фаол қатнашишмоқда. Профессор-ўқитувчилар янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратмоқдалар. Республика ва хориж ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Булар жумласига, Пушкин номли Москва педагогика университети, Балашово университети, Кембриж университети (Англия), Чимкент университети (Қозоғистон), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти, ЎзМУ, СамДУ, ТДПУ, ТДЖТУ киради. Факулътет профессор-ўқитувчилари Россия миллий маркази, Гёте институтлари билан ҳамкорлик ўрнатишган.
Факултет кафедраларида долзарб илмий мавзуларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда: “Чет тили ўқитувчиларини касбий тайёрлашда дистансион таълим технологияларидан фойдаланиш методлари”, “Ўзбек тили ва адабиёти фанининг долзарб муаммолари”, “Инглиз тилини ўқитишда информацион технологиялар орқали коммуникатив таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш”, “Узлуксиз таълим тизимида рус тили ва адабиётини ўқитишнинг долзарб масалалари”, “Қозоқ тили ва адабиётининг долзарб муаммолари ва ўқитиш методикаси” каби илмий муаммолар шулар жумласидандир.
Факултетда "Ёш олимлар кенгаши" билан бирга мавжуд кафедраларнинг барчаси қошида Кичик мактаб ва фан тўгараклари фаолият олиб бормоқда. “Ёш адабиётшунос”, “Ёш шеършунос”, “Ёш тилшунос”, “Ёш шарқшунос”, “ Slovestnik”, “ Russkoe slovo, “ Learning English”, “Scientific English”, “Das kann ich auf Deutsch”, “Ёш адабиётшунослар”, “ Deutsch als Frembsprache”, “Reading club”, “Speaking club”,"Тил маркази" каби тўгарак ва клубларга иқтидорли талабалар жалб қилинган бўлиб, уларнинг илмий изланишлари натижалари тўплам ҳолида мунтазам равишда нашр қилиниб келинмоқда.