Мирзаобод тумани аҳолисининг тиббий маданиятига бағишланди
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Мирзаобод тумани аҳолисининг тиббий маданиятига бағишланди

“Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш - давр талаби”. Ана шу шиор остида жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Мирзаобод туман Кенгаши томонидан сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди. Тумандаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”да ташкиллаштирилган ушбу тадбирга кўплаб партия ихлосмандлари ташриф буюрди. Депутатлар, партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари, депутатликка кўрсатилган номзодлар, Гулистон давлат университети жамоаси вакиллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тарғибот тадбирида фаол иштирок этишди.

Таъкидландики, тиббий маданият тушунчаси ва у билан боғлиқ амалиёт ҳар бир инсон саломатлигида муҳим ўрин тутади. Шундай экан, барча бирдек  бу қоидаларга амал қилиши, ўз соғлиги ҳақида қайғуриб, уни асраши лозим. Тадбир ташкилотчилари томонидан аҳоли тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг тушунчалар берилар экан, ўз навбатида партия илгари сураётган ғоялар асосида ҳам энг аввало, инсон саломатлиги борасидаги долзарб муаммолар олиб чиқилаётганлиги эътироф этилди. Айниқса, бепул ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича илгари сурилаётган ғоялар ҳаётбахш аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида ажойиб тарзда ташкил этилган концерт дастури иштирокчилар кайфиятининг янада кўтаринкилигига хизмат қилди.

2446 | 2019-11-26 08:10

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021
-->