ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли талаба-ёшлар!

Республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида  “Ёшлар Ватан хизматида ростгўйлиги ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори” мавзусида “Энг яхши плакат” ва “Энг яхши сурат” номинациялари бўйича танловлар ўтказилади.

Танловнинг Республика ғолибларига қуйидаги совғалар топширилади:

3-ўрин – Samsung Galaxy A7 смартфони (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 6та).

2-ўрин – планшет (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 6та).

1-ўрин – ноутбут (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 6та).

Танловга тақдим этиладиган плакатлар ҳажми А2 ўлчам (форматда)дан кичик бўлмаслиги (60х90 дан 80х100см.гача ҳажмда) ҳамда қўлда чизилган кўринишда қабул қилинади.

Танлов бўйича плакатлар ва фотосуратлар 2019 йилнинг 23 ноябрь кунидан 3 декабрь кунига қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимидан олишингиз мумкин.

2483 | 2019-11-26 09:10

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021
-->