2019 йил 26 ноябрь куни Гулистон давлат университети Санъатшунослик факультети талаба-ёшлари иштирокида “Менинг биринчи овозим” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Фахриддин Ниязов, партия вилоят Кенгаши ходимлари Дилшод Тўрақулов, Элёр Жўраев, профессор-ўқитувчилар ва 86 нафар талабалар қатнашди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш. Бу ёшларнинг Конституциявий ҳуқуқий бурчи эканлиги, ёшларнинг ўзи сайловларда шахсан иштирок этиб, энг муносиб номзодларга овоз бериши, Ватанимиз келажаги ва истиқболи учун даҳлдорлик ҳиссини кучайтиришдир.
Сўзга чиққанлар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг сайловолди Дастури (Платформаси)нинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.
-“Баркамол, эркин, кучли ва жасур ёшлар – жамият таянчи, келажагимиз бунёдкорларидир”, - дейилади партия сайловолди дастурида. Шу жумладан унда “Ҳар жиҳатдан баркамол, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий қарашларга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал, маънавий салоҳиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш партиянинг муҳим вазифаларидан бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.
Давра суҳбати суҳбати савол-жавоблар асосида мазмунли ўтди.