30 ноябрь 2019 йил санасида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 17-Гулистон сайлов округидан Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг Сайхунобод туманидаги 39-умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда O`zLiDeP партиясидан номзод этиб кўрсатилган Ходжиев Муксин Таджиевич иштирок этиб, сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништириб ўтди. Учрашув якунида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.