ГулДУ ректори, техника фанлари доктори, профессор Муксин Таджиевич Ходжиевнинг ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ГулДУ ректори, техника фанлари доктори, профессор Муксин Таджиевич Ходжиевнинг ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Қадрли хамкасблар!

Жонажон диёримизда яна бир йил ўз якунига етмоқда. Бу йил халқимиз учун ниҳоятда синовларга бой йил бўлди. Даставвал бутун дунёни қамраб олган иллат-коронавирус пандемияси халқимиз иродасини имтиҳон қилган бўлса, унинг ортидан Сардоба сув омбори фалокати вилоятимиз аҳолиси якдиллигини яна бир текшириб кўрди. Албатта, тарихий синовларда метиндек тобланган халқимиз бу каби имтиҳонларни якдиллик билан енгиб ўта олишини яна бир бора исбот қилиб берди.

Қадрли  ҳамкасблар! Кириб келаётган 2021 йил биз учун ҳар қачонгиданда кўпроқ куч-ғайрат, меҳнат ва жонкуярликни талаб қилади. Барча соҳаларда бўлганидек, олий таълим тизимига ҳам пандемиянинг салбий таъсири ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. 2021 йилда биз бу борадаги камчиликларни имкон қадар тўлдиришимиз жоиз бўлади. Олий таълим юртимиз учун салоҳиятли кадрларни етиштириб берувчи асосий бўғин экан, Сизларга бундай масъулиятли жараёнда куч-ғайратлар тилайман.

Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар!

Сизни, жамоамизнинг барча аъзоларини кириб келаётган Янги, 2021 йил билан самимий табриклар эканман, ҳар бирингизнинг ҳаётингизга, оила аъзоларингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик,  олам-олам шодлик, битмас-туганмас  бахт тилайман. Янги йил янги ва янада  қувончли марраларга бой бўлсин!

       Доимо соғ-омон бўлинг, ҳурматли ҳамкасблар!

583 | 2020-12-28 10:33

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021