2021 йил 6 январь куни Гулистон давлат университетида “ГулДУ” спорт клуби ташаббуси билан профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар ўртасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спортнинг волейбол ва стол тенниси турларидан мусобақалар ташкил қилинди. Мусобақаларни университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ф.Ниёзов очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. Мусобақаларда университетнинг барча факультетлари жамоалари қатнашишди. Муросасиз ўтган баҳсларда жамоалар қуйидаги натижаларга эришдилар:
Волейбол (эркаклар)
1- ўрин : Жисмоний маданият факультети
2-ўрин : Филология факультети
3- ўрин : Ишлаб чиқариш технологиялари факультети
Волейбол (аёллар)
1- ўрин : Жисмоний маданият факультети
2-ўрин : Табиий фанлар факультети
3- ўрин : Филология факультети
Стол тенниси (эркаклар)
1-ўрин : Давлатов Пўлат (ишлаб чиқариш технологиялари факультети)
2- ўрин : Махмудов Шерали (ижтимоий-иқтисодиёт факультети)
3- ўрин : Тўхтамишев Саид (ишлаб чиқариш технологиялари факультети)
Стол тенниси (аёллар)
1-ўрин : Норматова Малика (ахборот технологиялари факультети)
2- ўрин : Ўролова Дилфуза (филология факультети)
3- ўрин : Ҳабибова Камила (жисмоний маданият факультети)
Мусобақа ғолиблари “ГулДУ” спорт клуби томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолиб бўлган жамоаларга диплом ва эсдалик совғаларини Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Ниёзов топширди.