2018 йил 1 декабрь куни Гулистон шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабида Гулистон давлат университети Жисмоний маданият факультети фаол талабалари Баҳодирхон Бурхонов ва Лазиз Умурбаевларнинг ташаббуси билан 3-4 синф ўқувчилари ўртасида “1-декабр - Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан спортнинг “Шахмат” тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Мусобақада шахматга қизиқувчи 3-4 синф ўқувчилари ўғил ва қиз болалар ўртасида бўлиб ўтди.
Мусобақада 36 та ўқувчи иштирок этди. Мусобақа ғолиблари тадбир ташкилотчилари томонидан Фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.