ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ФАКУЛЬТЕТИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ФАКУЛЬТЕТИ

Ижтимоий-иқтисодий факултети декани: Зикрияев Зокир 
iqtisod.jpg

Қабул вақти: Хар куни 10-00-17-00 (шанбадан ташқари)

Телефон: +998901076633

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари: Абдураимов Дилшод Султонович

Қабул вақти: Хар куни 10-00-17-00 (шанбадан ташқари)

Телефон: +9989447486897

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари: Абдушокир Абдурахманов

Қабул вақти: Хар куни 10-00-17-00 (шанбадан ташқари)

Телефон: +9989955112244

 

Факултетда қуйидаги кафедралар ўз фаолиятларини олиб бормоқда:

Тарих кафедраси

Миллий ғоя, Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси

Иқтисодиёт кафедраси

 

Ижтимоий-иқтисодий факултетда жами 75 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда. Факултетимиз профессор-ўқитувчилари тарих, иқтисодиёт ва МҒ, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишларидаги 435 нафар (шу жумладан, 30 нафари қиз бола) талабаларга таълим бериб келишмоқда.

Факултет профессор-ўқитувчиларининг таркибида 19 нафар фан номзоди, 2 нафар фан доктори бор. Проф-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 42 да, факултетнинг илмий салоҳияти 30% ни ташкил этади.

Ҳозирда факултет кафедраларининг бош илмий мавзуларидан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот олиб бориш йўлга қўйилган. Ижтимоий-иқтисодиёт факултети барча кафедраларида фан номзодлари ва фан докторларини тайёрлаш орқали илмий салоҳиятни ко`тариш, илмий педагогик кадрлар ёшини ёшартиришга мўлжалланган истиқбол режаси ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда “Ижтимоий-иқтисодий” факултетидаги мавжуд “Иқтисодиёт” кафедрасида 5230100 - Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5230200-Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5111000-Касб таълими (иқтисодиёт) бўйича бакалавриат таълим йўналишлари, “5А230102-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар)” ва Малайзиянинг БИНАРЙ университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастури доирасида “5А230202 – Бизнесни бошқариш (Master of Business Administration (MBA))” магистратура мутахассислиги бўйича, “миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедрасида “5111600-Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими”, “5520100-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш)” бакалавриат таълим йўналишлари ва 5А111601-Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари) магистратура мутахассислиги бўйича, “Тарих” кафедрасида “5120300-Тарих (мамлкатлар ва минтақалар бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши ва “5А120302 – Тарих (йўналишлар ва фаолият турлари бўйича)” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Замонавий педагогик технологиялари бўйича илм орқали билим бериш учун техник жиҳозлар билан таъминланган ўқув зали, 3 та компютер хонаси, ИНТЕРНЕТ тармоқларига уланган ҳолда талабаларга хизмат кўрсатади.

Талабалар таълим олиш билан бирга илмий тадқиқот ишлари билан ҳам тизимли шуғулланиб, анъанавий илмий-назарий анжуман, турли олимпиадаларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Уларнинг тадқиқот ишлари кичик мактаб ва тўгаракларда шаклланади ва пухта ҳолатга келади. Иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган тадбирларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борилади.

Факултетда бугунги кунда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги халқ хўжалиги ва давлат хизматлари академиясининг Калуга филиали (2018 йил 28 июнда Гулистон давлат университети ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги халқ хўжалиги ва давлат хизматлари академиясининг Калуга филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланган) билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда ва тузилган шартноманинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида академиянинг Калуга филиали доценти, и.ф.н. Е.Н. Герасикова “Менежмент” ва “Экономика и социология труда” фанларидан 2 ва 3-босқич талабаларига ўқув машғулотлари ва кафедра профессор-ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ўтиб келмоқда. Факултетнинг иқтидорли талабалари Саидова Нафиса, Абдуллаев Мухаммадамин, Жўрақулова Одина, Турдиқулова Гулмиралар 2018 йилда Россия Федерациясида ўтказилган “Йил талабаси” танловининг ғолиблари бўлишган. Факултетда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Гулистон давлат университетининг бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда “Бизнес клуб” ташкил этилган. Факултетда 08.00.01 –“Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича таянч докторантура фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда “Иқтисодиёт” кафедраси ўқитувчиси Маҳмудова Гулруҳ Қозон Федерал давлат университетида мақсадли докторантурада таҳсил олмоқда.

Факултет манзили: Гулистон ш. 4 – мавзе. Гулистон давлат университети бош биноси, 2 қават, 238 хона.

8028 | 2017-12-26 15:33

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021