Илм-фаннинг инновацион ривожланиши тизимида
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Илм-фаннинг инновацион ривожланиши тизимида

Гулистон давлат университети профессори, биология фанлари доктори Ҳ.Қўшиевнинг ташаббуси билан ташкил этилган "Экспериментал биология" лабораториясига бу йил 20 йил бўлди. Ушбу муддат давомида унинг фаолияти давомида оддий кичик бир хонада олиб борилган тадқиқотдан бугунги кунда республика ва халқаро миқёсда тан олинган лаборатория ва илмий мактаб шаклланди. Лабораториянинг илмий ходимлари халқаро ташкилотлар, фондлар, ҳамкор ташкилотлар (республика ва хорижий) диққатини жалб қилган ҳолда лабораториянинг 5 та тадқиқот йўналишини йўлга қўйди. Профессор Ҳ.Қўшиев раҳбарлигида лабораторияда олиб борилган тадқиқотлар асосида 10 дан ортиқ илмий даражали (фан номзоди, PhD, DSc) шогирдлари турли жойларда ва лавозимларда фаолият олиб бормоқдалар.

Экспериментал биология лабораторияси томонидан университетда таълим сифати ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг 2 та устувор йўналишини қуйидагича тизимда боғлашни таклиф қилишади:

1) “Илм орқали билим", яъни ОТМ (кафедра, факультет) базасида илмий лаборатория-марказ бўлиши ва ОТМда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи биринчи ўринда тадқиқотчи бўлиши эътироф этилади;

2) “Амалиёт ва ишлаб чиқариш орқали билим”, яъни ОТМда ўқув жараёнини ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда олиб борилиши (ишлаб чиқариш базаларида кафедралар шаҳобчаларини ташкил этиш) юқори малакали кадрлар тайёрлашдаги аҳамияти қайд этилади.

Экспериментал биология лабораторияси (UZB)

Experimental biology laboratory (ENG)

493 | 2021-02-16 10:09

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021