Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим методикаси кафедраси
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим кафедраси

Кафедра мудири: Бойматов Нуриддинжон Мирзақулович

Телефон: +998941616168

Электрон манзили: nuriddinjon.boymatov.83@umail.uz

Қабул кунлари: чоршанба, жума

Кафедранинг бош илмий мавзуси: Амалий фанларни ўқитишда ўқувчилар компитенциясини самарали амалга ошириш техналогиялари

Кафедра тарихи

2001-йилда институт кафедра тизимига ўтиш муносабати билан Амалий фанлар ташкил қилинди. 2004-йил 2 январ кунидан мазкур кафедра “Техник меҳнат” кафедраси номи билан ташкил этилди. 2012-йил сентабрдан бошлаб кафедранинг номи “Амалий фанлар” кафедраси номини олди.

“Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим” кафедраси 2015- йилидан фаолият кўрсата бошлади. Кафедра Сирдарё вилояти ХТХҚТМОИ ректори буйруғига кўра “Техник меҳнат” кафедраси асосида ташкил қилинди. “Техник меҳнат” кафедраси 2001-2006 йиллар мобайнида Э.Тўрабоев, К.Худойбердиевлар бошқариб келган.

2011-йилларда кафедрани И.Рахимов бошқариб келди. Кейинчалик Е.Саидов, ва доцент Б.Ўразов, А.А.Берикбаевлар бошқариб келган.Хозирги кунларда Н.М.Бойматов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда меҳнат, жисмоний тарбия, мусиқа, тасвирий саънат ва чизмачилик фанларидан малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг барча тоифа тингловчиларнинг касб маҳоратини ошириш билан бирга Ахборот ресуср маркази (кутубхона) раҳбар ва ходимлари, “Баракамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбарлари, МТМ мусиқа раҳбарлари тингловчиларини таълим жараёнига замон талаблари асосида янгича муносабатларни шакллантиради. Билим ва тажрибаларини ошириш, илғор тажрибалар билан таништириш, ижодкорлигини ривожлантириш орқали ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирмоқдаи.

2018-йилда кафедрада 2652 соат ўқув соати бўлиб, 4 штат бирлиги бўйича профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Кафедрага ўқитувчи Бойматов Нуриддинжон Мирзақулович раҳбарлигида катта ўқитувчи Берикбайев Алишер Аликулович, ўқитувчи, ўқитувчи З.Холов, ўқитувчи, Н. Юсупова, тингловчиларга касбий маҳорат сирларини ўргатиб келишмоқда.

Кафедранинг бош илмий – тадқиқот мавзуси “Амалий фанларни ўқитишда ўқувчилар компитенциясини самарали амалга ошириш технологиялари” бўлиб, бугунги кунда шу мавзу атрофида кафедранинг профессор-ўқитувчиларидан А.Берикбайев, З.Холов Н.Юсуповалар тадқиқод ишларини олиб бормоқдалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Харакатлар стратегияси” давлат дастури бойича таълим тизими давлат сиёсати даражасида қаралаётганининг яққол ифодаси бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кун мутахассиси замонавий ва ахборот технологиялари билан қуролланган бўлиши лозимдир. Буни чуқур англаган кафедра а`золари бор куч-ғайратлари билан та`лим-тарбия ишларини ташкил қилмоқдалар.

КАФЕДРА ФАОЛИЙАТИ

Кафедра Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги Қонунлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишлари ва фармонлари, Халқ таълими вазирлиги ҳамда вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг қарор ва буйруқлари асосида фаолият юритмоқда.

Кафедрада 1 нафар катта ўқитувчи ва 4 нафар ўқитувчи шулардан 1 нафари Кураш спорт тури бўйича ҳалқаро тоифадаги спорт хаками З.Холов, Таеквондо спорт тури бўйича спорт устаси Н.Юсупова жами 7 нафар ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, кафедра мудири Н.М.Бойматовнинг халқаро ва республика миқиёсида 20 га яқин илмий методик мақолалари ва тезислари еълон қилинган. 2017 йил муаллиф томонидан “Технология таълими ва халқ ҳунармандчилиги ҳамда уй рўзғор асосларини ўқитиш” ва “Талабаларга ўқув амалиётини ўтказишни ташкил қилиш ва курс ҳамда битирув малакавий ишларини бажаришга оид” ўқув қўлланмалари нашрдан чиқди

Кафедра қуйидаги:

1.             Тасвирий санъат ва чизмачилик

2.             Технология

3.             Мусиқа ва ашула ўқитувчилари

4.             Жисмоний тарбия

5.             Мактабдан ташқари таълим назарияси фан модуллар бўйича маъруза, амалий машғулотлар, педагогик ва ахборот технологиялар бўйича дарс машғулотлари олиб борилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ҳар бири фан йўналишлари бўйича тингловчилардаги бўшлиқларни аниқлаган ҳолда ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий мажмуалар, маъруза матнлари, услубий тавсиялар, методик кўргазмали қуроллар тайёрлаб, узлуксиз методик хизматни йўлга қўймоқда.

Кафедра мудири Н.Бойматовнинг “Меҳнат таълимини физика билан фанлараро алоқадорликда ўқитиш” мавзусида илмий тадқиқот устида иш олиб бормоқда. Илмий иш юзасидан хорижий ва республика нашрларида 20 дан ортиқ илмий мақолалари билан иштирок этган.

Катта ўқитувчи А.Берикбайевнинг “Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг композицион билимларини ривожлантириш” мавзусида илмий тадқиқот устида иш олиб бормоқда. Илмий иш юзасидан хорижий ва республика нашрларида 25 дан ортиқ илмий мақолалари билан иштирок этган.

Оъқитувчи А. Нормуродовнинг 6 - синф учун ўқув қўлланма, “Мусиқа таълимида ўқитишнинг педагогик шарт–шароитлари”, “Мусиқа фанидан тест саволлари”, “Ўқувчининг миллий маданиятини шакллантиришда мусиқанинг ўрни”, “Ўқувчиларда миллий мусиқа маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари” мавзуларида ўпламлари яратилиб, ўқув жараёнига татбиқ этилган.

Ўқитувчи Н. Юсупова Гулистон давлат университети катта илмий ходими ҳисобланиб, п.ф.н.доц.М.Г.Байирбеков раҳбарлиги остида “научно – педагогические основы совершенствование тренировочного процесса на началном этапе подготовки юных таэквондистов (WTF)” мавзусидаги илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари Н.Юсупованинг халқаро ва республика миқиёсида бир нечта илмий мақола ва тезислари чоп этилган.

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар 1 умумтаълим мактаби “Маҳорат мактаби” ва Гулистон шаҳар умумтаълим мактаблари билан шартномалар тузилиб, ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.

Мусиқа МОК тингловчиларининг ойлик ҳисобот тадбири

Тингловчилар кўчма амалий машғулотда

Малакавий иш ҳимояси жараёнлари

Жисмоний тарбия дарс жараёнлари

Тасвирий санъат ва Чизмачилик курсининг ижодий ишлар кўргазмаси

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг келажакдаги истиқбол режалари янада юксак. Келажакда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва вилоятимиз миқёсидаги умумтаълим мактаблари учун «Давлат таълим стандартлари» талаби даражасида ўқитувчилар тайёрлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшишдир.

10575 | 2018-02-13 13:06

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar