Аниқ ва табиий фанлар методикаси кафедраси
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Аниқ ва табиий фанлар методикаси кафедраси

Кафедра мудири – Даминов Отабек Абдуалимович

Лавозими: Кафедра мудири

Маълумоти: Олий, Самарқанд Давлат Университети математик-физик.

Хорижий тил: Рус

Телефон: (0 367) 227 08 30

E-mail: odaminov@umail.uz

Қабул кунлари: Ҳар куни

“Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси 2001 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Дастлаб кафедрада 4 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритган бўлса, бугунги кунда кафедрада 9 нафар профессор-ўқитувчи асосий штатда, 4 нафар ходим ўриндошлик асосида фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада ҳозирги кунда доцент К.Эшқуватов, Б.Холмуродов, К.Жомуратов, Д.Тоштемиров ҳамда М.Исроиловлар фаолият юритмоқда. Илмий салоҳияти 47% ни ташкил қилади.

Кафедра ташкил бўлгандан буён кафедрани бошқаришга 2001-2002 йиллар Я. Бўрибоев 2003-2005 йиллар дотсент К.Эшқуватов, 2005-2008 йилларда доцент М.Абдукаримов, 2008-2010 йиллар Ф.Гаибназарова, 2010-2015 йиллар дотсент К.Эшқуватовлар ўз хиссаларини қўшганлар.

2016 йилдан бошлаб “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедрасини О.Даминов бошқариб келмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари кафедранинг бош илмий мавзуси: “Педагог кадрларни касбий малакасини оширишда замонавий усуллар ҳамда ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш” асосида тингловчиларнинг касбий билим, кўникма, малакалари таълим сифат ва самарадорлигининг мониторингини юритиб келмоқда.

Тингловчилар томонидан аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида, МОК тингловчилари учун маърузаларни илғор технологиялар асосида янгиликлар билан бойитиб бормоқда.

Кафедрада 1 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилишга тайёрланган.

Кафедра ёш профессор-ўқитувчиларидан 2 нафари мустақил илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ОАК рўйхатига киритилган, инфо-пакти юқори бўлган илмий-даврий журналларга илмий-услубий мақолалар эълон қилинмоқда.

Давлат патентлаш идорасидан яратилган компютер дастурларига дастурий гувоҳномалар олинган.

Кафедрада қуйидаги фан модуллари бўйича тингловчилар

1.             Математика фани ўқитувчилари

2.             Информатика фани ўқитувчилари

3.             Физика фани ўқитувчилари

4.             Биология фани ўқитувчилари

5.             Кимё фани ўқитувчилари

6.             География фани ўқитувчилари

сифатли таълим олмоқдалар.

2018 йил 625 нафар тингловчи аниқ ва табиий фанлар бўйича МОКдан ўтишлиги режалаштирилган.

Маърузалар, амалий ҳамда лаборатория машғулотларини замонавий ёндашувлар ва инновациялар ҳамда ахборот коммуникация технологиялари асосида олиб бормоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ҳар бир фан йўналишлари бўйича тингловчилардаги бўшлиқларни аниқлаган ҳолда ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий мажмуалар, маъруза матнлари, методик қўлланмалар, услубий тавсиялар, электрон дарсликлар, методик кўргазмали қуроллар, дарс ишланмалар, дидактик ҳамда тарқатма матриаллар тайёрлаб узлуксиз методик хизматни йўлга қўймоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари таълим турларидаги изчиллик ва узлуксизликни таъминлаш, фан янгиликлари, ўқитишнинг самарали методлари ҳамда воситаларини дарс жараёнида татбиқ этмоқда.

Жумладан, электрон тақдимотлар тайёрлаш, электрон дарсликлар билан ишлаш, виртуал лабораториялардан, интернет ресурсларидан самарали фойдаланиш, анимациялар, интерактив ва интерфаол доскалар билан ишлаш йўлга қўйилган.

10715 | 2018-02-13 12:33

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar