Ахборот-ресурс маркази
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ахборот ресурс маркази

Марказ бошлиғи-Буранова Хабиба Нишанбоевна

Маълумоти: Олий. Тошкент  давлат  маданият  институти

Кутубхонашунослик ва библиография.

Хорижий тил: Рус

Телефон: (99897) 247 20 55

E-mail: yupiter.85@umail.uz

Қабул кунлари: Ҳар куни

Ахборот ресурс маркази

АРМ ГулДУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази  таркибий бўлинмаcи ҳисобланади. АРМ курс тингловчилари, ҳудудий марказининг профессор-ўқитувчилари, ходимлари, шаҳар ўқитувчилари ва методистлари, тингловчилар, мактабгача таълим муассасалари ходимлари, кутубхонага аъзо бўлган кенг китобхонларни керакли ахборот билан таъминлаш бўйича илмий, ўқув - методик марказ вазифасини бажаради.

АРМда 2 та штат бирлиги мавжуд:

1-тоифали кутубхоначи

2-тоифали кутубхоначи

АРМ 4 бўлимдан иборат:

1. Ўқув зали

2. Абономент бўлими

3. Электрон кутубхона

4. Фонд

АБОНЕМЕНТ БЎЛИМИ

АРМ абономент бўлими (кунига 20-30 нафар) китобхонларга хизмат кўрсатади.

Абономент бўлимида: буюртмалар асосида китобхонлар талаби ўрганилади ва таъминланади; -турли мавзуларда, махсус саналарга бағишлаб кўргазмалар ташкил қилинади; тингловчиларнинг абонемент бўлимидан фойдаланиш мониторинги олиб борилади.  Ҳар йили АРМ 14 дан ортиқ номда маҳаллий нашрларига обуна бўлади. АРМ Интернет тармоғига уланган. Бу эса китобхонларга ахборотни янада тезроқ етказиш имкониятини беради.

ЎҚУВ ЗАЛИ

АРМнинг 52 ўринли ўқув залидан барча китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

Ўқув залида ноёб ва ягона нусхадаги адабиётлар, оммавий энциклопедиялар, луғатлар, вақтли матбуот нашрларининг даврий тўпламлари, рўйхатлар билан танишиш мумкин. Ўқув зали бир йилда 5000 га яқин китобхонга хизмат кўрсатади. Ўқув залида янги келган адабиётлар кўргазмалари мунтазам ташкил этиб борилади. Ўқув залида мавзули бурчаклар ташкил қилинган бўлиб, уларга тегишли маълумотлар ва адабиётлар жойлаштирилган.

АРМнинг ўқув залида АРМ ходимлари ҳамда кафедралар ва МОК тингловчилари билан биргаликда муҳим ва унутилмас саналарга бағишланган турли методик тадбирлар ўтказилади.

ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА

Электрон кутубхонада 10 та компютер мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси интернет тармоғига уланган. Электрон кутубхонада АРМга аъзо бўлган барча китобхонлар учун интернетдан ва электрон манбалардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Электрон кутобхонада Президентимиз маърузаларининг электрон варианти, барча дарсликларнинг электрон нусхалари, ГулДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган маъруза матнларининг электрон версиялари ва бошқа электрон ресурслар базаси мавжуд.

АРМ қуйидаги махсус сайтига эга:

www. sirdaryomoi.uzedu.uz Сайт кутубхонага оид равишда янгилаб борилади.

Сайт орқали Республикада ташкил этилган

Ахборот-ресурс марказлари ва ҳудудий ХТХҚТМОХМ АРМлари билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилади;

ГулДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ АРМ бўлими томонидан профессор-ўқитувчиларга, курс тингловчиларига сайт орқали методик ёрдам бериб турилади.

“Замонавий дарс” ва “Педагогик маҳорат” лойиҳалари олиб борилади;

Ахборот-ресурс маркази ходимлари ва марказ ходимлари томонидан доимий равишда Интернетнинг таълим портали орқали турли мавзуларда форумлар ташкил этилади.

ФОНД

АРМ фонди 8833 дона ўзбек,қардош ва хорижий тиллардаги ўқув, илмий, педагогик, бадиий ва бошқа турдаги адабиётлардан иборат. Илмий китоблар ва дарсликлар соҳалар бўйича, бадиий адабиётлар алифбо тартибида жойлаштирилган.

Фонд таркиби китобхонлар талаб ва эҳтиёжларига кўра доимий равишда янгилаб, бойитиб борилади.

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университети

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университети

8359 | 2018-02-10 09:44

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar