Ҳодимлар бўлими
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ҳодимлар бўлими

Бўлим бошлиғи – Рахманов Эркин Вахобович

Лавозими: Бўлим бошлиғи

Маълумоти: Олий. Ўзбекистон миллий университети (магистратура, адабиётшунос)

Хорижий тил: Рус

Телефон: (0 367) 227 08 23

Қабул кунлари: Ҳар куни

Ходимлар бўлими тўғридан-тўғри Ҳудудий марказ директорига бўйсунади.

Ходимлар бўлимининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ҳудудий марказ директорининг кўрсатма ва фармойишларини бажариш;

бўлимнинг иш режаларини тузиш ва унинг бажарилишини таъминлаш;

Ҳудудий марказда фаолият кўрсатаётган кадрларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини юритиш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш;

ходимларнинг меҳнат таътилларидан ўз вақтида фойдаланишини назорат қилиш, белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;

иш жараёнида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни мукофотлаш ҳамда уларни рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллаш юзасидан Ҳудудий марказ директорига таклифлар киритиш;

ходимларни меҳнат интизомига риоя этишини назорат қилиб бориш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ҳудудий марказга ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш бўйича буйруқларни, шунингдек, улар билан тузилган меҳнат шартномаларини расмийлаштириш, сақлаш ҳамда белгиланган тартибда ва муддатда архивга топшириш;

ходимларнинг меҳнат қилиши ва малакасини ошириши учун шарт-шароитлар яратишда, уларни аттестациясини ташкил қилиш ҳамда меҳнат ва ички тартиб қоидаларга риоя қилинишини таъминлашда қатнашиш.

Ҳудудий марказ ходимларига тегишли бўлган мехнат дафтарчаларини юритиш ва уларни сақлашда амлдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш.

Кадрлар бўлими зиммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

 

11088 | 2018-02-13 10:25

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar