Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедраси
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедраси

Кафедра мудири – Усмонов Бахтиёр Ботирович

Лавозими: Кафедра мудири

Маълумоти: Олий. Ўзбекистон миллий университети (кундузги)умумий тарих

Хорижий тил: Рус

Телефон: (0 367) 227 08 26

E-mail: yupiter.85@umail.uz

Қабул кунлари: Ҳар куни

Сирдарё вилояти “Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторнинг қилиш мустақил институти” билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари вилоят ва Республика оммавий ахборот воситалари орқали педагоглар, ота-оналар ва жамоатчилик орасида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий билимларини мунтазам тарғибот қилиб боришади. Миллий ва умуминсоний тарбия муаммолари, буюк алломаларнинг маънавий-маърифий таълимотлари ҳозирги давр ва шароитга мос ҳолда таҳлил этилади.

Кафедра 2018 йил қуйидаги йўналишларда малака ошириш курслари келишни режалаштирган:

1.             Тарих

2.             Давлат ва ҳуқуқ асослари

3.             Миллий ғоя туркумидаги фанлар (Одобнома, Ватан туйғуси)

4.             Иқтисодий билим асослари

МОК тингловчиларини сифатли малака оширишга ҳамда устоз-мураббийлик касбига қизиқтиришдан иборатдир. Шунинг учун ҳам кафедрада педагогик маҳоратни шакллантириш ва уни амалий фаолиятида татбиқ этишга ҳаракат қилинади.

Кафедра аъзоларининг таълим-тарбия, маънавият ва ижтимоий соҳаларда олиб борган педагогик фаолиятларини марказ раҳбарияти ва давлатимизнинг томонидан юқори баҳоланиб келинган. Катта ўқитувчилар Б.Усмонов, Р.Суванов, “Халқ таълими аълочилари” нишонлари ва кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Икки нафар профессор-ўқитувчи Давлат Гранти асосида Туркия, Хитой давлатларида малака ошириб, тажриба алмашиб қайтган.

Кафедра барча таълим-тарбия муассасалари, илмий жамоатчилик, ишлаб чиқариш ва илмий ижодий жамоалар билан педагогик-психологик муаммоларнинг ечимларини топишда ҳамкорлик қилишга умид билдиради. Сизнинг ҳар қандай фикрингиз биз учун эътибор ва қимматлидир.

Бизнинг манзилимиз:

Гулистон шаҳар Баҳор маҳалласи

Тошкент йўли кўчаси 212-уй.

Электрон поча:

“Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси” кафедраси

Марказнинг “ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси 1996 йилда ташкил этилган. Уни турли даврларда Набиев Абдураҳмон, Баратов Иброхим, Бегиев Омон, Ўроқов Боймирза, Каримова Илмира, Қорабоев Акрам, Улуғбек Қличевлар бошқарган. Ҳозирги кунда "лжтимоий-иқтисодий фанлар методикаси" кафедрасини Б.Усмонов бошқармоқда. Ўтган 22 йил давомида кафедра аъзолари фидокорона меҳнат қилиб, ижтимоий-иқтисодий фанларининг турли йўнилишларида илмий-тадқиқот ишлар олиб бормоқдалар.

Кафедранинг бош илмий муаммоси: “Ижтимоий-иқтисодий фан ўқитувчиларининг касбий малакаларини такомиллаштириш” мавзуси бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажармоқда. Жумладан, 3 та докторлик диссертацияси устида тадқиқот ишлари олиб бориш режалаштирилган. Кафедра доценти У.Қличев “Ўзбекистонда миллий ҳунармадчиликнинг ривожланиши”, катта ўқитувчи Р.Суванов “Узлуксиз таълим тизимида ҳуқуқий таълим-тарбияни юксалтириш технологияси”, кафедра мудири Б.Усмонов “Тарих фанини ўқитишда замонавий тенденсиялар” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан юзлаб илмий-услубий мақолалар эълон қилинган.

Кафедрада ўқитиладиган асосий фанлар қуйидагилардан иборат:

1.Иқтисодий билим асослари.

2.Халқ таълими тизимида таълим тарбия жараёнларини ташкил этишнинг меъёрий ҳуқуқий асослари.

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва маърузаларидан жамият ривожи ҳамда таълим тарбия масалалари.

4.Тарих фани назарияси ва методикаси.

5.Миллий ғоя туркумидаги фанлар (Одобнома, Ватан туйғуси).

“Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси” кафедрасида ўқитиладиган фанлардан ўқув услубий мажмуалар, маъруза матнларига янгиликлар киритилди. Жумладан, доцент У.Қличев “Устоз-шогирд анъаналари асосида кадрлар тайёрлаш масалалари”, “Касаначилик асосида ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг йўллари” номли методик қўлланма, доцент С.Исмоилов “Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асари” бўйича методик тавсиялари ҳамда “Фуқаролик жамиятининг моҳият, шаклланиши ва ривожланши” номли илмий рисола, катта ўқитувчи Р.Суванов томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан тарғибот гуруҳи учун, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган методик тавсия, катта ўқитувчи Р.Суванов “Сайлов қонунчилиги”, “Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари”, “Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги тарихида тутган ўрни” номли методик тавсиялар, катта ўқитувчи Б.Усмонов “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Дунё тарихи фанини ўқитишнинг назарий методологик асослари ва мафкуравий муаммолар, маънавий таҳдидлар ва баркамол шахс тарбияси” мавзусуда ўқув қўлланмалар тайёрлагинлар. Бунда ташқари юқоридаги барча фанлардан электрон ўқув қўлланмалар тайёрланган ва мултимедия марказига топширилган. Тингловчиларнинг мунтазам фойдаланишга имкон яратилган. Ушбу ахборот ресурслар университет порталига жойлаштирилган.

Бугунги кунда кафедрада доцент ф.ф.н. С.Исмоилов, доцент т.ф.н. С.Қудратов, доцент т.ф.н. У.Қличев, катта ўқитувчилар Б.Усмонов, Р.Сувановлар ишламоқда. Илмий салоҳият 60 % ни ташкил этади.

10552 | 2018-02-13 11:20

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar