Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлар
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлар бўлими

Бўлим бошлиғи – Файзиева Садоқат

Маълумоти: Олий. Сирдарё давлат  педагогика  институти.

Ўзбек тили ва адабиёти.

Хорижий тил: Рус, тожик

Телефон: (0 367) 227 08 23

E-mail: yupiter.85@umail.uz

Қабул кунлари: Ҳар куни

Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлар бўлими.

Садоқат Файзиева иш фаолиятини “Янгиер тонги” газетасида адабий ходимликдан бошлаган. Янгиер шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 8-ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, халқ таълими бўлимида методист вазифаларида ишлаган.

1996 йилдан 1998 йилгача Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси муассислигидаги “Ишонч”газетасида бўлим мухбири, 1998-1999 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг нашр марказида муҳаррир, 1999-2000 йилларда эса Республика “Оила”илмий амалий марказида илмий ходим вазифасида хизмат қилган.

2001 йилда Гулистон шаҳрига кўчиб келиб, Сирдарё вилоят халқ таълими педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига ишга қабул қилинган. Ҳозирги кунда ҳам “Илғор педагогик технологиялар ва тажрибаларни жорий этиш”  бўлими бошлиғи вазифасида ишламоқда.

Садоқат Файзиева 1997 йилда Ғафур Ғулом номидаги “Адабиёт ва санъат” нашриётида чоп этилган “Она алласи” шеърий китоби, маънавий-маърифий, илмий-оммабоп йўналишдаги 5 та рисола, кўпгина шеърлар ҳамда истиқлолимизни тараннум этувчи публицистик мақолалар муаллифидир.

Унинг “Кўзлар бир-бирини алдамаса бас”, “Эй, ёри жоним”, “Обод уйда яшайди пок одамлар”, “Онажон”, “Ҳуррият баҳори”, “Соғиндим”, “Нега мени тушунмайсиз?” каби лирик қўшиқлари таниқли хонандалар томонидан севиб куйланади.

“Сумалак”, “Капалакжон”, “Қоқигул”, “Ватанни сев, болажон” каби қўшиқлари Республика “Булбулча” болалар хорида ижро этилиб, кўрик-танлов ғолиби сифатида баҳоланган.

Ватанимиз тараққиётидан, турмушимиз фаровонлигидан ва жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар жабҳаларидаги ижобий ўзгаришлардан руҳланиб ижод қилаётган шоира ва адиба Садоқат Файзиеванинг “Ватанни сев болажон” номли ушбу тўпламидан жой олган шеърлари самимийлиги, равонлиги, мусиқа оҳангига мослиги ва шўх-у, шодонлиги билан сиз жажжи болажонлар қалбига қувонч бахш этади, деган фикрдамиз.

 

ГулДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ “Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлар” бўлими ўз фаолиятини 2015 йил март ойидан бошлади.

Бўлимда 3 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда.

Бўлим бошлиғи – Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, Республика халқ таълими аълочиси Садоқат Файзиева.

Бўлим  методистлари – Шуҳрат Зияев ва Нилуфар Тургунова.

“Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлар” бўлими ГулДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМнинг 6 та кафедралари ва 4 та бўлими билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Бўлимнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ҳудудий марказда олиб борилаётган илмий-методик, илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириб бориш;

Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган методик ҳамда ўқув-услубий материалларни Илмий-методик кенгаш муҳокамасига киритиш учун тайёрлаш;

Ҳудудий марказда ўтказиладиган илмий-назарий, илмий-амалий конференция ва семинарлар ишини мувофиқлаштириб бориш;

Ҳудудий марказда ўтказиладиган конференция ва семинарларнинг материалларини тўплам шаклида умумлаштириш ва ўрнатилган тартибда чоп этишга тайёрлаш;

илғор педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни апробациядан ўтказиш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва иштирок этиш;

тажриба-синовдан муваффақиятли ўтган тажрибаларни Ҳудудий марказ сайтига жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш;

тегишли таълимни бошқариш бошқармалари билан ҳамкорликда илғор иш тажрибасига эга бўлган педагог ходимларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш;

фанни ўқитишнинг илмий, методик ва амалий муаммоларини ҳал этишга қаратилган илғор тажрибалар, педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кафедралар билан биргаликда семинарлар, тренинглар, маҳорат дарсларини ташкил этиш;

илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнига оид замонавий ёндашувлар ва инновациялар тўғрисидаги илмий-ахборотлар юзасидан Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун ўқув семинарларини ташкил этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот йўналишлари ва мавзуларини белгилаш;

халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган турли грант танловларида (фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация илмий-техника дастурлари) иштирок этувчи талабгорларнинг ҳужжатларини тайёрлаш;

халқаро ҳамкорлик ишларини ташкил қилиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимига оид илғор тажрибаларни ўрганиш

ҳамда кафедралар томонидан тажрибаларни жорий этиш борасида олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириш.

Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган методик ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни ва институтда ўтказиладиган илмий-назарий, илмий-амалий анжуманлар материалларини тўплам шаклида умумлаштириш ва нашрга тайёрлаш;

ГулДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ “Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлар” бўлимининг вазифалари илмий, методик ва амалий муаммоларини аниқлаш, тажриба-синов ишларини ташкил этишдан иборат. Бўлим ходимлари томонидан Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчиларининг 11 та фундаментал лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан “Бажарилиши 2016-2020 йилларга мўлжалланган амалий лойиҳалари танлови”га тақдим этилди.

2017 йил давомида бўлим ходимлари томонидан Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчиларининг 70га яқин методик материаллари таҳрир қилинди ва нашрга тайёрланди. Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчиларидан педагогика фанлар номзоди, дотсент П.Қ.Холматовнинг “Умумий педагогика” номли дарслиги, Н.Нуралиева ҳам муаллифлигидаги “Бошланғич таълим педагогикаси, инновацияси ва интеграцияси” услубий кўрсатмаси; “Тил ва адабиёт таълими” кафедраси катта ўқитувчилари М.М.Юлдашева ва М.С.Ахмедоваларнинг “Теория и методика преподавания русского языка” масофавий курслар учун ўқув методик қўлланмаси; О.Очилованинг “Формирование комбинационного умения в англоязычной речевой деятельности учащихся обще-образовательной школы” номли ҳаммуаллифликдаги монографияси нашр этилди.

2018 йил давомида бўлим томонидан институт профессор-ўқитувчиларининг 70га яқин методик ва ўқув-услубий материаллари нашрга тайёрланиб, чоп этилиши режалаштирилган.

Бўлим ходимлари фанни ўқитишнинг илмий, методик ва амалий муаммоларни ҳал этишга қаратилган илғор тажрибалар, педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кафедралар билан ҳамкорликда “Методик маҳсулотларни яратилишида қўйиладиган талаблар”, “Илғор педагогик технологияларни ўқув жараёнида қўлланилиши” мавзусида бир нечта семинарлар ташкил этди.

2018 йилда бўлим томонидан илғор тажриба ва инновацион технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш мақсадида бир қатор семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

Етакчи таълим муассасалари, ГулДУнинг барча кафедралари, Сирдарё вилоят касб-ҳунар коллежлари бошқармаси, Сирдарё вилоят БАБМ, Сирдарё вилоят МТМ бошқармаси, Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Республика таълим маркази, Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ, ЖДПИ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМО институти каби нуфузли илм даргоҳлари билан ҳамкорликни ўрнатиш режалаштирилган.

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университети

 

9484 | 2018-02-10 09:51

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar