Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси

Кафедра мудири – Бердалиева Гуласал Абдукундузовна

Лавозими: Кафедра мудири.

Маълумоти: Олий. Гулистон давлат университети.

Мактабгача педагогика ва психология.

Хорижий тил: Рус

Телефон: (0 367) 227 08 30

E-mail: berdaliyev72@gmail.com

Қабул кунлари: Ҳар кун и

“Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари” кафедраси

Кафедра 2010 йил 26 августдан “Мактабгача, бошланғич таълим кафедраси” сифатида фаолиятини бошлаган. 2018 йил 4 январдан “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари” кафедраси номи билан ташкил этилди. Кафедрада мактабгача ва бошланғич таълим йўналишларининг малака ошириш курслари малака ошириб боради.

Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедра профессор-ўқитувчилари умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчиларига, мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларига мутахассислик фанлари назарияси ва амалиётидан “Мутахассислик фанлари” блокига кирувчи ўқув модуллари бўйича дарс машғулотларини ташкил этади ва ўтказади.

2018 йил январдан бошлаб, кафедрада – 9 нафар профессор – ўқитувчилар (педагогика фанлари номзоди, дотсент П.Холматов, биология фанлари номзоди, дотсент А.Жонибеков, катта ўқитувчилар Б.Атаева, М.Кулахметова, Ш.Бойчаева, У.Толлибаева, И.Юсупова ва ўқитувчи Н.Маматқуловалар) фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрага Г.Бердалиева раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедра илмий салоҳияти 24% ташкил этади.

Кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан 2015-2017 йиллар давомида 1 та дарслик, 16 та методик тавсия, 78 та илмий– методик мақолалар чоп этилган.

Кафедранинг асосий илмий мақсади халқ таълими тизимидаги бошланғич таълим ўқитувчиларининг ва МТМ тарбиячиларининг мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ҳамда педагогик маҳоратини янада ошириш, уларнинг илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялари, шунингдек ўқитишнинг интерфаол усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб боришларини таъминлаш, уларни давлат таълим стандартлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништиришдан иборат.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан “Халқ таълими педагог ходимларининг ўқув-методик маҳоратини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш” мавзусида илмий  изланишларини олиб бориш мақсадида қатор илмий-методик ва услубий мақолалар чоп этилган.

“Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари” кафедрасининг ҳамкорлик муассасалари:

Кафедрада 2 та йўналиш Мактабгача ва Бошланғич синф ўқитувчилари 144 соат малака оширди.

Ҳар ойда Бошланғич таълим йўналиши 3 та гуруҳ 75 нафар, бир йилда 630 нафари.

Мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари 2 та гуруҳ 25 нафардан жами 50 нафар бир йилда 400 нафар тингловчи малака оширади.

Кафедрада ўқитиладиган асосий фанлар қуйдагилардан иборат:

1. Бошланғич таълимда замонавий ёндашувлар ва инновасиялар.

2. Бошланғич таълимни ўқитиш методикаси

3. Мактабгача таълимда замонавий ёндашувлар

4. Машғулотларни ўтказиш технологияси

5. Танлов мавзулар

Малака ошириш курс тингловчиларига методик ёрдам сифатида методик қўлланма, тавсия, кўрсатма, дарс ишланмалари ва дарс тақдимотлари яратиб келишмоқда. Жумладан, кафедранинг катта ўқитувчилари Б.Атаева томонидан “Математикадан назорат иши”, “Атрофимиздаги олам 1-синф учун дарс ишланмалари ва дарс тақдимотлари”, М.Кулахметова томонидан “3-синф ўқиш фанидан дарс ишланмалари тўплами”, “Бола шахсига йўналтирилган талим – давр талаби” номли ўқув қўлланмаси, У.Толлибаева томонидан “Боланинг оилада соғлом тарбияси шаклланишида ижтимоий-психологик муҳитнинг аҳамияти” мавзусидаги услубий қўлланмаси ва И.Юсупова томонидан “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган “Давлат талаблари” ва “Болажон таянч дастури” асосида тестлар тўплами” тайёрланган.

Ушбу тайёрланган ўқув ва услубий қўлланмалар, тест тўпламлари марказнинг Ахборот Ресурс Марказига топширилган. Бу методик материаллардан МОК тингловчиларининг мунтазам фойдаланишига имкон яратилган.

“Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари” кафедрасининг профессор-ўқитувчиларини устувор вазифалари илмий-методик, маънавий-маърифий фаолияти натижасида илм-фанининг энг кейинги ютуқларини ўрганиш, малака ошириш жараёни учун ўқув дастурлари, методик тавсияномалар, маърузалар тўплами ишлаб чиқиш малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун юқори илмий савияда ташкил этиш ва ўтказиш, таълим тарбиянинг долзарб муаммолари бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижаларини амалиётга тадбиқ этишга қаратилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари халқаро, республика ва вилоят миқёсидаги илмий, илмий-амалий конференсия ва анжуманларда педагогик ва инновацион технологиялардан амалий фойдаланиш, таълим самарадорлигини оширишда педагогик ва ахборот технологиялари каби мавзуларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Педагогикага оид долзарб мавзуларда телевидение, радио ва матбуотда чиқишлар қилинмоқда.

Малака ошириш курслари ўқув жараёнини оптимал умумлашишини таъминлаш учун семинар-тренинг, давра суҳбатлари ва маънавий-марифий тадбирлар уюштириш бугунги кун таълим жараёнининг долзарб муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган.

 

12476 | 2018-02-13 11:11

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar