Марказ хақида
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Марказ хақида

Гулистон давлат университети ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларниг малакасни ошириш ҳудудий маркази

Гулистон давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази (дастлаб институт деб номланган) 1964-йил 25-апрелда Гулистон шаҳрида ташкил топган.

Ҳудудий марказга дастлаб И.Қурбонов бошчилик қилган. Бу даврда илм даргоҳида тажрибали, билимдон ўз соҳасининг йетук мутахассислари ишга қабул қилинган. Кейинги йилларда институтга (1964-1970 йиллар) Ҳ.Дониёров, (1971-1972 йиллар) Р.Зикриллаев, (1972 йилдан 1974 йилгача) тарих фанлари номзоди, доцент Т.Жавлонов, (1974-1983 йиллар) Ф.Нурмуҳаммедов, (1983-1984 йиллар) Б.Қорабоев, (1984-1986 йиллар) Б.Ортиқбоев, О.Акмамбетова, (1993-2001 йиллар) Э.Куйбишев раҳбарлик қилганлар. 2001-2003 йилларда филология фанлари номзоди Ҳ.Э.Ёдгоров, 2003-2004 йиллар Х.М.Маматқулов, 2005-2011 йилларда физика-математика фанлари номзоди, доцент К.Эшқуватов, 2011-2015 йилларда институтга биология фанлари доктори, профессор А.Пазилов, 2016-2018 йилларда П. Холматовлар раҳбарлик қилишган.

2018 йил март ойидан Сирдарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказини биология фанлари номзоди, доцент Турдиметов Шахобиддин Мухитдинович бошқармоқда.

Илмий салоҳият

Ҳозирги кунда илмий марказда 42 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда. 40 нафари асосий штатда, 2 нафари ўриндошлик асосида ишламоқда. Асосий штатдагиларнинг 2 нафарини фан доктори, профессор, 12 нафарини фан номзоди, доцентлар ҳамда 26 нафарини илмий даража ва илми юнвонга ега бўлмаган катта ўқитувчилар, ўқитувчилар ташкил этади.

 

Ҳудудий марказ директори:

Турдиметов Шахобиддин Мухитдинович

Телефон: (0-3672) 27-74-38

Факс:   (0-3672) 27-76-33

Web-sayti: www.sirdaryomoi.uz

E-mail: sirdaryo_moi@xtv.uz

Манзил: Гулистон шаҳар, Тошкент йўли ко`часи, 112

9796 | 2018-02-09 15:42

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar