Масофадан ўқитишни худудий мувоффиқлаштириш
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Масофадан ўқитишни худудий мувоффиқлаштириш бўлими

Бўлим бошлиғи – Мусурманқулов Фарход Уралович

Маълумоти: Олий. Гулистон давлат  университети.

Тарихчи.

Хорижий тил: Рус

Телефон: (0 367) 227 78 12

E-mail: yupiter.85@umail.uz

Қабул кунлари: Ҳар куни

 

Гулистон Давлат Университети ҳузуридаги халқ талими ходимларини  қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Масофадан ўқитишни худудий мувоффиқлаштириш бўлими

Ўзбекистон Республикаси хукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 4 феврал 2002 йилда  имзолаган  Меморандум асосида ОТБ ЎЗБ-1961 рақамли “Таълим секторини ривожлантириш” дастури, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2003 йилдаги 92-сонли қарори асосида институт қошида 2005 йилдан бери масофадан ўқитишнинг худудий мувофиқлаштириш маркази фаолият кўрсатиб келмоқда.

Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкакамасининг Қарорлари, идоралараро Мувофиқ Кенгаш ва норматив актларга амал қилган ҳолда,  Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 10 декабрдаги 281-сонли  буйруғи ижросини таълим жараёнига тадбиқ этишда ўз хиссаларини қўшиб келди.

Ҳозирги кунда масофадан ўқитишни худудий мувофиқлаштириш бўлимида 4 нафар мутахассислар фаолият кўрсатишмоқда. (Марказ бошлиғи; 1-нафар курс координатори, 1-нафар администратори, 1- нафар методисти).

Фарход          Мусурманкулов– марказ раҳбари. Маълумоти олий, Гулистон Давлат Университетининг тарих фани мутахассислигини тугатган. 2018 йилдан бошлаб МЎҲМ марказ бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда.

Мавлюда Ширинбаева  - курс координатори – маълумоти олий, Тошкент Политехника институтининг электрон ҳисоблаш машиналари бўйича инженер систематехник  ва информатика ўқитувчиси.

Дониёр БаймуродовГулистон Давлат Университетининг информатика мутахассислиги  бўйича тугатган  2018 йил январ ойидан бошлаб  ушбу лавозимда ишлаб келмоқда.

Мурод Отахонов - методист – маълумоти ўрта махсус, Гулистон педагогика коллежининг жисмоний тарбия фани мутахассислигини тугатган. 2016 йилдан бошлаб ушбу лавозимда ишлаб келмоқда.

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё Тараққиёт Банки ўртасида 2000 йил декабр ойида “Таълим секторини ривожлантириш дастури бўйича Стабилизация заёми” юзасидан қабул этилган Меморандум асосида Халқ таълими вазирлиги зиммасига юклатилган топшириқларнинг ижроси сифатида ХТВ тизимида 85 та масофадан ўқитиш маркази ташкил этилди. Булар А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти таркибида Масофадан ўқитишни ривожлантириш маркази (МЎРМ), 14 та халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари таркибида Масофадан ўқитишни ҳудудий мувофиқлаштириш маркази (МЎҲММ)

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ КУРСИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН

Бу курсда ишдан ажралмаган ҳолда, 144 соатли ўқув режа асосидаги тизим топшириқлари, машғулотлари ва тест топшириқлари 3 ой давомида ўқитилади.

Мазмун жиҳатдан анъанавий малака ошириш курси мазмуни доирасида шакллантирилган.

Бунда масофадан малака ошириш курси ўқув материаллари ўзининг дизайни, тақдим эилиш ва назорат усули воситалари ҳамда модул шаклида интернет тармоғи орқали тарқалиш жиҳатлари билан анъанавий курсдан фарқ қилади. Бу курс олий маълумотли ўқитувчиларини ўқитишнинг замонавий усуллари ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини масофадан ўқитиш орқали оширишга мўлжалланган.

Ушбу курс 3 блокдан иборат.

  1. 1.        ИЖТИМОИЙФАНЛАР БЛОКИ;
  2. 2.        УМУМКАСБИЙФАНЛАР БЛОКИ;
  3. 3.        МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРБЛОКИ;

Масофавий таълим курси тингловчилари таълим жараёниниИЖТИМОИЙ ФАНЛАР БЛОКИдан бошлайди.

Бу блок 4 фандан яъни,

  • Иқтисодиёт масалалари;
  • Ҳуқуқмасалалари;
  • Миллий ғоя ва маънавият асослари
  • Долзарб масалалардан иборат.

Кейинги блок

УМУМКАСБИЙ ФАНЛАР БЛОКИ бўлиб, бу блокда 3 та фан яъний,

  • Педагогика масалалари;
  • Психология масалалари;
  • АКТ;

фанлари билан шуғулланадилар.

Сўнгги блокимиз

МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАР БЛОКИ бўлиб, бу блок 4 бўлимдан иборатдир.

  • Фанни назарияси ва ўқитиш методикаси;
  • Фанни ўқитишда педагогик технологиялар;
  • Фанни ўқитишда ахборот технологиялари;
  • Хорижий тил;

Бу бўлимда

1. Фанни ўқитишда самарали таълимга йўналтирилган замонавий педагогик технологиялар, метод ва воситаларни фанларни ўқитиш жараёнида қўллашни ўрганилади.

2. Дарсларни режалаштириш технологияларини ўзига хослиги, дарсларни ташкил этиш ва ўтказишда  шахсига йўналтирилган таълим технологияларидан фойдаланиш наъмуналари ҳақида маълумотларга эга бўлади.

3.  Замонавий метод ва педагогик технологияларни турли-туман кўринишларини амалга ошириш тамойиллари ҳамда йўлларини билишнинг аҳамиятини баҳолай олиш, замонавий педагогик технологиялар ва методлардан самарали фойдаланиш бўйича малакаларингизни ривожлантиради.

Курс материалларининг мазмуни бойитиш, сифатини ошириш сизларнинг ўқув фаолияти давомидаги фаол иштирокингизга боғлиқ. Ўқув жараёнида дуч келган муаммоларини  ёки саволларни ҳамда фикр-мулоҳазаларини курс форумида қолдириш мумкин.

Умумий ўрта таълим мактабларида компьютер ва техник воситаларнинг таъминоти етарлича бўлган бир шароитда, масофавий таьлим орқали ўқитувчилар интернет билан ишлашга, www.avloniymtk.uz сайтидан керакли маьлумотларни излаш, қидириш, сақлаш, танлаш каби вазифаларни мустақил равишда  бажаришга йўналтирилган.

Курс қатнашчилари А.Авлоний номидаги Халқ таьлими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти томонидан назорат қилиб борилди. Тингловчилар ўзларининг  парол ва логинлари билан  avloniymtk.uz va masofa.uz сайтларига кирганларидан кейин берилган топшириқ ва тестларни  бажаришлари мобайнида учраган қийинчиликларни сайт ичида жойлаштирилган маьрузалар хамда атамаларга келтирилган таьрифлардан фойдаланиб келинади.  Ҳар 2 ҳафтада  КС(контакт сессия-амалий ва лаборатория ишлари), ТОМК (тармоқ орқали машғулотлар консультация) ва ОН (оралиқ назорат)ларига қатнашиб боришади.

Масофадан туриб ўқитиш давомида ўқитувчилар бажарган тестлари  автоматик баҳолаш тизими ёрдамида тармоқда ҳамда топшириқлари тьюторлар томонидан баҳолаб борилади. Масофавий таьлим олиш  ўқитувчиларнинг  мустақил фикрлаш харакатларига йўналтирилган.

Курсда иштирок этган ўқитувчилар  билан сухбатларда  масофадан ўқитиш орқали малака оширишда ўқитувчининг, айниқса чекка худудлардаги ўқитувчиларнинг мустақил ўқиши учун яхши имконият яратади. Масофадан малака ошираётган ўқитувчи педагогик фаолиятидан ажралмаган ҳолда хоҳлаган вақтида, интернетга уланган ихтиёрий компьтерда ўқиши  ўқитувчидан ортиқча маблағ ва вақтдан ютишига имконият яратади.

Масофали ўқитиш таьлим олувчиларнинг малака оширишга ва уларнинг имкониятларини кенгайтиришга кўмак бериб, ушбу жараёнда:

-    Мутахассис уйда туриб компьютер орқали ўз малакасини оширади, бошқа таҳсил олувчилар билан коммуникация технологиялари орқали боғланиб туради;

-    Таълим олувчиларнинг турли гуруҳлари билан ишлаш имкони яратилади;

-    Таълим олувчилар ўзларига мос ҳамда маъқул бўлган ўқиш тартибини ва жадвалини амалга ошириш имкониятига эга бўлади;

-    Таълим олувчиларнинг доираси доимо кенгайиб боришига имкон туғилади;

-    Бир вақтнинг ўзида ҳам масофадан туриб билим олишга хамда  педагогик фаолиятни бирга олиб бориш имконияти яратилади.

Бугунги кунда халқ таълими тизими олдига  қўйилаётган бу каби вазифаларни тўлақонли амалга ошириш, амалий натижаларни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини  янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар  стратегияси  тўғрисида” ги  фармони ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 9 февралдаги 40 – сонли буйруғи асосида   “2017 -2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини  ривожлантиришнинг  бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” га мувофиқ институтда 2017 – 2021 йилларда  амалга ошириладиган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида малака ошириш курс тингловчилари билан махсус ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Муаммолари: Масофадан малака ошириш курсларини ўқитилиши мобайнида  афзалликлари билан бир қаторда, чекка худудларда электр тармоғининг вақти-вақти билан ўчиб туриши,  интернет хизматларининг талабга жавоб берадиган даражада яхши йўлга қўйилмаганлиги курсларни тўлақонли ўтказишда сезиларли қийинчиликлар туғдирмоқда.

Гулистон давлат университети

11308 | 2018-02-10 09:54

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar