Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими

Бўлим бошлиғи – Раимов Холбек Кадирович

Маълумоти: Олий. Ўзбекистон Миллий университети.

Назарий физика.

Хорижий тил: Рус

Телефон: (0 367) 227 76 33

E-mail: phsic_kholbek84@mail.ru

Қабул кунлари: Ҳар куни

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими

“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш” бўлими ГулДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲ марказининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ 3289-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълими вазирлигининг қарорлари ва вазирликнинг 2018 йил 4-январдаги 2-сонли буйруғи асосида янги тузилмага асосан ўз фаолиятини Ҳудудий марказининг Уставига асосан иш олиб боради.

Бўлимда 4 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда.

Бўлим бошлиғи – Холбек Раимов.

Бўлим методистлари – Холбек Эгамбердиев, Жамила Турсунова.

Бўлим вазифалари:

-Ҳудуд педагог ходимларнинг малака ошириш даврийлигини ҳамда малака оширишга бўлган эҳтиёжларини аниқлаб бориш;

-Вазирлик томонидан аттестация ва тезкор диагностика шаклида амалга ошириладиган ташқи назорат таҳлиллари натижаси бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш ва уни амалга оширишда кафедраларга амалий, методик ёрдам кўрсатиш;

-Ҳудудий марказда ташкил этилган курсларда тингловчилар томонидан тоифалар бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйилган малака талабларининг бажарилишини таҳлил қилиш, унинг натижалари асосида таълим самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

-курс битирувчилари орасида махсус тузилган аноним анкета сўровлари асосида таҳлиллар ўтказиш, натижалари ҳақида ишлаб чиқариш йиғилишларида мунтазам ахборот бериб бориш;

-педагог ходимларни малакасини ошириш бўйича тақдим этилган буюртмаларни умумлаштириш ҳамда “Ўқув жараёнини ташкил этиш” бўлими билан ҳамкорликда Ҳудудий марказнинг келгуси календарь йилига мўлжалланган ва истиқболдаги малака ошириш режалари лойиҳасини ишлаб чиқиш;

-ҳамкорликда педагог ходимларнинг малака оширишдан кейинги касбий фаолияти мониторингини олиб бориш;

-қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида эгалланган билимлар ва кўникмаларни баҳолаш мезонлари, якуний аттестация ўтказиш тартиби, таълим жараёни сифатини бахолаш мониторинги механизмларини амалга ошириш;

-Ҳудудий марказ кафедралари билан ҳамкорликда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида белгиланган тартибда ўтказиладиган назорат турлари учун тест саволлари базасини яратиш ҳамда уларнинг янгиланиб борилишини назорат қилиш;

-Ҳудудий марказ кафедралари билан ҳамкорликда малака ошириш тизими сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

-ўқув курслар якунида ўтказиладиган якуний аттестация жараёнини ташкил қилиш ва унга раҳбарликни амалга ошириш;

-белгиланган “Вақт меъёрлари” асосида Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари томонидан педагогик юклама бажарилишини мониторингини олиб бориш;

-Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари фаолияти рейтингини аниқлаш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;

-таълим сифати мониторинги ҳамда умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган “Билимлар беллашуви” натижалари асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва кафедраларга етказиш ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш.

-Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими зиммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

Бўлимнинг мақсади: Халқ таълими муассасаларнинг раҳбар ва педагог ҳодимлари малакасини оширишга бўлган талабларни ўрганиш, туман, шаҳарлардаги ХТБларнинг мониторингини, бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университети

 

12613 | 2018-02-10 10:03

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar