Университет АРМ фондидаги мавжуд адабиётлар ва электрон адабиётлардан АЛ фойдаланишига имконият яратилган. Университетда академик лицей учун умумтаълим фанларидан электрон ўқув қўлланмалари яратиш учун шароит яратилган ва келгусида АЛ ва КҲКлардан буюртма қабул қилиниб, мос фанлардан электрон қўлланмалар, тақдимот материалларини ҳамкорликда тайёрлашни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар ўқув йилида режа асосида АЛ ва КҲКлар учун ўқув адабиётлари ва электрон таълим ресурслари яратилмоқда.
Келгуси ўқув йилларида АЛ ва КҲКлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кафедралар профессор-ўқитувчиларини ўриндошлик асосида ишга жалб этишда фан докторлари, фан номзодлари салмоғини кўпайтириш режалаштирилмоқда. Ушбу масала университет Илмий Кенгашида муҳокама этилганда, АЛ ва КҲКлар директорлари томонидан берилган талабномалар бўйича профессор ўқитувчиларни ўриндошлик асосида ишлашга тавсия этиш ва ректор буйруғи асосида расмийлаштириш, университет ҳамда АЛ ва КҲКлар томонидан уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Университет кафедралари томонидан ўқув-методик мажмуалар, методик қўлланма, ишланма ва кўрсатмаларни тайёрлашда АЛ ва КҲКларнинг ушбу фан бўйича дастурини эътиборга олиш ва бу методик адабиётларни фаннинг аниқ бўлимлари ва методик жиҳатдан яхши ишланмаган масалаларига бағишлаш зарур. Университет АРМ фондидаги мавжуд ўқув, бадиий адабиётлар ва уларнинг электрон нусхаларидан АЛ ва КҲКлар педагоглари ва ўқувчиларининг фойдаланишига имконият яратилган. Университетда академик лицей учун умумтаълим фанларидан электрон ўқув қўлланмалари яратиш учун шароит яратилган.
16379
8000
8209
49
121
19