Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти

Бошланғич ташкилотнинг ёшлар етакчиси: Зикрияев Зокир Мамирович

Қабул вақти: Ҳар куни соат 9:00-17:00

Телефон: 0367 225 03 50

E-mail: Zikriyaev1988@umail.uz

 

Бошланғич ташкилотнинг ёшлар етакчисининг ўринбосари: Алменов Авесхон Алибой ўғли

Қабул вақти: Ҳар куни соат 9:00-17:00

Телефон: 0367 225 03 50

E-mail: Almenov1991@umail.uz

img-9870.JPG 001.JPG

 

Ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Камолот” ЁИҲнинг 2017 йил 30 июнь кунидаги IV қурултойи қарорига асосан ташкил этилган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти 2017 йил 4 сентябрь кунидаги бошланғич ташкилотнинг 1-сонли таъсис йиғилишида ташкил этилган ҳамда иттифоқнинг Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан рўйхатга олиниб, G01258 сонли гувоҳнома берилган

 

Иттифоқнинг асосий мақсади

Ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат.

Иттифоқнинг асосий вазифалари

  • баркамол, мустақил фикрлайдиган, ўзининг ҳаётий позицияси ва қатъий еътиқодига ега, жамият ҳаётида муносиб ўрин егаллаш, мамлакатни ислоҳ қилиш, янгилаш жараёнларида ҳал қилувчи куч ва таянч бўлишга қодир ёшларни шакллантириш, уларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онгини юксалтириш;
  • ёшларни, хусусан уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш;
  • ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий касбларни егаллашга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш;
  • истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда илмий фаолиятга жалб қилиш;
  • ёшлар, хусусан уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, екологик маданиятни шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш;
  • ёшларни, хусусан уюшмаган ёшларни диний-екстремистик ва бошқа бузғунчи ташкилотлар таъсиридан, четдан “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсир ва таҳдидлардан асраш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни профилактика қилиш ва олдини олишга кўмаклашиш ва бошқалар.

Ёшлар иитфоқига аъзоликга қабул қилиш

1. Иттифоққа юридик ва жисмоний шахслар ушбу Уставда белгиланган тартибда аъзо бўлиш мумкин.
2. Иттифоқнинг мақсадини қўллаб-қувватлаш истагини билдирган, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида мунтазам яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахслар Иттифоқнинг аъзоси бўлиши мумкин.
3. Иттифоқнинг жисмоний шахс бўлган аъзоси Иттифоқнинг раҳбар органларига сайланган тақдирда унга нисбатан ушбу Уставнинг 4.2. бандида кўзда тутилган ёшга оид чеклов қўлланилмайди.
4. Жисмоний шахсларни Иттифоққа аъзоликка қабул қилиш ва чиқиш Иттифоқ бошланғич ташкилотининг Умумий йиғилиши томонидан, шунингдек бошланғич ташкилот Кенгашининг йиғилиши (бошланғич ташкилотда Кенгаш шакллантирилган тақдирда) томонидан амалга оширилади.
5. Жисмоний шахсларни Бошланғич ташкилот тегишли раҳбар органининг аъзоликка қабул қилиш ва чиқиш тўғрисидаги қарори якуний ҳисобланади ва Иттифоқнинг юқори органлари томонидан тасдиқланиши талаб қилинмайди.
6. Ёшлар соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар соҳасига оид корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда таъсис ҳужжатлари Иттифоқнинг Устав мақсадлари, вазифалари ва дастурий ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа юридик шахслар Иттифоққа аъзо бўлиши мумкин.
Юридик ва жисмоний шахслар Иттифоққа аъзоликка қабул қилиниши учун тегишли мазмундаги аризани тақдим етадилар.
7. Юридик шахслар Иттифоқ аъзолигига Иттифоқнинг маҳаллий ёки ҳудудий кенгашлари йиғилиши қарори асосида қабул қилинади ва чиқарилади.
8. Жисмоний шахсларнинг Иттифоққа аъзолиги қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
– Иттифоқ аъзоси аризасига кўра;
– Иттифоқ аъзосининг ёши 30 ёшдан ошгач (Иттифоқнинг сайланадиган органларига сайланган шахслар бундан истисно);
– Иттифоқ аъзоси томонидан ушбу Уставга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилганда;
– Иттифоқнинг фаолияти тугатилганда.
9. Жисмоний шахсларни Иттифоқ аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор бошланғич ташкилотнинг Умумий йиғилиши ёки бошланғич ташкилот Кенгаши томонидан қабул қилинади.

 

Иттифоқ аъзоларининг ҳуқуқлари

– умумий йиғилишлар, конференсиялар, Қурултой, Иттифоқнинг раҳбар органлари йиғилишлари ва Иттифоқнинг босма даврий нашрларида масалаларни муҳокама қилиш чоғида ўз фикрини еркин ифода етиш;
– шахсан ёки ўз вакили орқали Иттифоқнинг сайланадиган органлари қарорларини ишлаб чиқишда иштирок етиш;
– Иттифоқнинг сайланадиган раҳбар органлари ва назорат-тафтиш органларига сайлаш ва сайланиш;
– Иттифоқ органлари фаолияти тўғрисида маълумотлар олиш, ўзларига тааллуқли бўлган масалаларни муҳокама қилишда Иттифоқ органлари фаолиятида иштирок етиш ва фикр билдириш;
– Иттифоқ фаолиятида Устав ва Дастур доирасида иштирок етиш, Иттифоқнинг ҳар қандай раҳбар органига ариза ва таклифлар билан мурожаат етиш.

Иттифоқ аъзоларининг асосий мажбуриятлари
– Иттифоқнинг Устав мақсадларини амалга оширишда қатнашиш;
– ёшлар ўртасида ва жамиятда Иттифоқнинг таъсири ва нуфузини ошириш;
– Иттифоқ раҳбар органлари, бошланғич ташкилотларнинг умумий йиғилишлари, шунингдек Кенгаши йиғилишлари қарорларини бажариш;
– Иттифоқнинг бошланғич ташкилоти фаолиятида фаол қатнашиш.

Бошланғич ташкилот томонидан ташкил этилган тўгарак ва клублар

ФИШ

Лавозими

Лойиҳа номи

Телефон рақами

1

Файзуллаев Ўрол

Ижтимоий-иқтисодий факультети 2-курс талабаси

“Тафаккур” интелектуал ўйини

+99893 304-60-63

2

Зулфиқорова Азиза

Филология факультети 3-курс талабаси

Мунозара клуби

+99891 505 05 10

3

Розикова Гулчарос

Филология факультети 4-курс талабаси

Тўпла танла қўлла интелектуал ўйини

+99894 636 67 36

4

Анварова Шохсанам

Филология факультети 2-курс талабаси

Idea exchange клуби

+99894 162 75 23

5

Алменов Авесхон

Филология факультети 4-курс талабаси

Чет тиллари тўгараги

+99891 623 63 97

6

Қаюмова Шохсанам

Педагогика факультети 3-курс талабаси

Китобхонлик мадниятини ошириш

+99894 911-05-40

7

Абдуллаев Ботир

Физика-математика факультети 3-курс талабаси

Web-sayt яратиш

+99890 153-04-94

8

Жозилова Рушана

Ижтимоий-иқтисодий факультети 3-курс талабаси

Ўзбек тили билағони тўгараги

+99893 341-29-49

9

Алибаева Азиза

Педагогика факультети 3-курс талабаси

Адолат кўзгуси клуби

+99893 325-64-22

10

Исломова Лайло

Филология факультети 1-курс талабаси

“Драма” тўгараги

+99894 194-96-65

11

Исмоилова Барно

Филология факультети 3-курс талабаси

Қизлар клуби

+99891 103-74-75

12

Зикрияев Фахриддин

Ижтимоий-иқтисодий факультети 3-курс талабаси

Уюшмаган ёшлар ўртасида “Мастер класс” лойиҳаси

+99891 506-43-47

13

Эргашева Махлиё

Филология факультети 1-курс талабаси

“Экотуризм” лойиҳаси

+99891 102-69-86

14

Ҳайдарова Камола

Педагогика факультети 3-курс талабаси

Иқтидорли талабалар клуби

+99891 502-77-85

15

Жўрақулова Одина

Ижтимоий-иқтисодий факультети 2-курс талабаси

Медиа марказ

+99894 169-26-66

16

Рахматова Моҳиста

Физика-математика факулътети 4-босқич талабаси

Тикувчилик ва дизайнерлик тўгараги

+99891 411-02-78

17

Норова Лола

Педагогика факультети 3-курс талабаси

ГулДУ тароналари клуби

+99894 589-68-62

18

Маманазарова Азиза

Педагогика факультети 3-курс талабаси

Туризмни ривожлантириш клуби

+99897 275-73-61

19

Искандаров Мирза

Ижтимоий-иқтисодий факультети 4-курс талабаси

Заковат+ клуби

+99897 340-32-95

20

Орзиқулова Олима

Педагогика факультети 1-курс

Билимдон тўгараги

+99894 583-55-94

21

Зулфиқорова Азиза

Филология факультети 3-курс талабаси

Ёшлар нигоҳи тўгараги

+99891 505 05 10

 

Ёшлар иттифоқига Давлат томонидан яратилган шароит ва имкониятлар

2017 йил 30 июн куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги IV қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таклифига биноан “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” тузилди. Ўз навбатида 2017 йил 5 июль куни “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Президент фармони имзоланди. Ушбу фармонга мувофиқ мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етаказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида аниқ чора-тадбирлар тузилган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун 30 июнь санаси юртимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши ҳам мамлакатимиз ёшлари ҳаётида муҳим ўрин эгаллади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июльдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138 сонли қарори имзоланди.

Яна бир қувончли хабар мамлакатимизда буюк аждодларимизга муносиб бўлган, мардлик ва жасорат, қатъийятлилик, ҳалоллик, ватанпарварлик каби фаўилатларга эга мард ўғлонларимизни тарбиялаш ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган билимли, ташаббускор, ишбилармон, шижоатли ва фидойи йигитларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрьдаги “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3402 сонли қарори имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 23 сентябрьдаги “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 753-сонли қарори, 2017 йил 12 октябрьдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар иттифоқи Кенгаши раисини, вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари раисларини ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳодимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” № 818-сонли Қарорига асосан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини 10 йилгача, дастлабки бадал суммаси автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи миқдорида берилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бу каби имтиёзлардан яна бири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрьдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги № 914-сонли Қарори юртимиз ёшлари ҳаётида чинаккам қувончли ҳушхабар бўлди.

1913 | 2017-12-26 18:52
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish