Бўлим бошлиғи – Хошимов Жамол Камолжон ўғли
Лавозими: Бўлим бошлиғи
Маълумоти: Олий. Гулистон давлат университети(Тарихчи)
Хорижий тил: Рус, тожик
Телефон: (0 367) 227 08 23
E-mail: rim_afina@umail.uz
Қабул кунлари: Ҳар куни
Умумий бўлим ва архив тўғридан-тўғри Ҳудудий марказ директорига бўйсунади.
Умумий бўлим ва архивнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳудудий марказга келиб тушган ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва ҳужжат ижрочисига топшириш, жўнатиладиган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш;
ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил этиш ва таҳлил қилиб бориш, улар тўғрисида тегишли ҳисоботларни Ҳудудий марказ директорига тақдим этиш;
Ҳудудий марказ буйруқларини рўйхатга олиш ва ижрочиларга етказиш;
иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш давомида тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
жисмоний ва юридик шахслардан келган ариза, таклиф ва шикоятларни ҳисобга олиш, уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотларни тегишли жисмоний ва юридик шахсларга юбориш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш, раҳбариятга етказиш ва уларни Ҳудудий марказ директори томонидан қабул қилиниши ва тегишли жавоблар йўлланишини қонунда кўрсатилган меъёрлар асосида амалга оширилишини таъминлаш;
архивда ҳисобга олиш ҳужжатларини тузиш, архивлар ва идоравий архивларда йиғма ҳужжатларни тузиш ҳамда уларни “Ўзархив” агентлигига тақдим этиш;
Ҳудудий марказ архив ҳужжатлари каталогини юритиш;
ҳужжатларнинг келиб тушиш китоби, архив фондларининг рўйхати, архив фонди варағи, архив рўйхати, архив фонди йиғмажилди юритиш;
Ҳудудий марказ шахсий таркибининг ва муассаса фаолиятига оид бўлган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаш.
Умумий бўлим ва архив зиммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.
16379
8000
8209
49
121
19