Йўриқнома
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ОДОБ - АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

КИРИШ

 

"Фақатгина чинакам маърифатли одам

 инсон қадрини, миллий қадриятларни,

бир сўз билан айтганда, ўзлигини

англаш, эркин ва озод жамиятда яшаш,

мустақил давлатимизнинг жаҳон

ҳамжамиятида ўзига муносиб обрўли

ўрин эгаллаши учун фидойилик билан

курашиши мумкин".

 

 

 Гулистон давлат университети (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади)нинг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари (бундан буён матнда "Одоб-ахлоқ қоидалари" деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги, "Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги ва "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли қарор ва буйруқлари, ОТМнинг Устави, ички тартиб қоидалари ҳамда умумэътироф этилган маънавий ва ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.

1-бўлим. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу ОТМ профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг одоб-ахлоқ қоидалари касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

1.2. “Одоб-ахлоқи қоидалари” ОТМ да ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларининг юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.

1.3. Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар қонун ҳужжатлари ва Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.

“Одоб-ахлоқ қоидалари"ишлаб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси таълимга оид қонун ҳужжатларида фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга, таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилганлиги сабабли ОТМнинг асосий функцияси таълим ва тарбия беришдан нборат эканлиги назарда тутилган.

1.4. “Одоб-ахлоқ қоидалари” ОТМ Илмий кенгаши томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради ва унга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш Илмий кенгаш қарорига билан амалга оширилади.

1.5.“Одоб-ахлоқ қоидалари” ОТМнинг маъмурияти, профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари (жамоа аъзолари)нингОТМга оид ўзаро муносабатларидаги одоб-ахлоқ тамойиллари, риоя этишлари шарт бўлган хулк-атвор коидалари ва мажбуриятларини белгилаб беради.

1.6. “Одоб-ахлоқ қоидалари” гариоя қилиш ОТМ жамоа аъзоларининг барчаси учун мажбурийдир. Мазкур қоидаларга риоя қилиш тартиби ОТМ да тузилган “Одоб-ахлоқ комиссияси” томонидан назорат қилиб борилади.

1.7. Талабаликка ва ишга қабул қилинаётган ҳар бир шахс “Одоб-ахлоқ қоидалари” билан танишиб чиқиши ҳамда унга риоя қилишини ўз зиммасига олиб имзо қўйиши шарт.

1.8. ОТМ жамоат, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда талабаларнинг ота-оналари билан ўзаро муносабатларда “Одоб-ахлоқ қоидалари” даги кўрсатмаларга риоя этилишидан манфаатдордир.

2-бўлим. Мақсад ва вазифалар

2.1. “Одоб-ахлоқ қоидалари” нингмақсади ОТМда соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш, ОТМнинг жамиятдаги ҳамда таълим тизимидаги нуфузини янада оширишдир.

2.2. “Одоб-ахлоқ қоидалар” нинг асосий вазифалари:

- юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, жамият, давлат ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор ва тадбиркор, замонавий билимлар билан қуролланган ҳамда юксак инсоний фазилатларга эга бўлган иродаси бақувват, иймони бутун ва виждони уйғоқ мутахассисларни тайёрлаш;

ОТМ жамоа аъзоларининг маънавий иммунитетини шакллантириш, сақлаш ва ҳимоя қилиш;

-ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, жумладан, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли халокатли тахдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан "оммавий маданият" хуружларидан ҳимоя килишга кўмаклашишдан иборат.

3-бўлим. Жамоа аъзоларининг одоб-ахлоқига оид умумий қоидалар

3.1. ОТМда ҳамжиҳатлик, ўзаро ишонч, ҳурмат, бир-бирига ғамхўрлик қилиш хамда аҳил-иноқлик жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидаги муҳим шартлардир.

3.2. ОТМда ўзаро муносабатларнинг асосий тамойили - бир шахснинг ҳуқуқи бошқа шахснинг ҳуқуқини паймол қилмаслиги лозим, жумладан жамоа аъзосининг сўз эркинлиги унга бировга туҳмат қилиш, уни хақорат килиш, ўзаро муносабатларда умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи беҳаё сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатламайди, эътиқод эркинлиги диний маросим либосларида ОТМга келиш хуқуқини кафолатламайди, кийиниш эркинлиги таълим масканида тарбия жараёнига салбий таьсир қилиш ҳуқуқини кафолатламайди ва хоказо.

3.3. Жамоа аъзоларининг ОТМга одамлар диққатини тортадиган танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металл занжирлар, тўғноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган ҳолда, спорт кийим ва пойабзалида келиши тақиқланади. Жамоа аъзолари ОТМга ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиши лозим.

3.4. Жамоа аъзосининг шаъни ва қадр қиммати ҳурмат қилиниши ҳамда халқимизнинг маънавий меросини авайлаб асраш мақсадида жамоа аъзолари бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, беҳаё сўзлар ишлатиши қатьий тақиқланадн ҳамда ОТМда ўзаро "Сиз" деб мурожаат қилиш одат тусига кириши лозим.

3.5. ОТМ жамоа аьзолари турли тадбирларда (мажлислар, тантанали йиғилишлар, амалий учрашувлар, байрамларда) сўзга чиқувчиларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, маиший тинчликкариоя этиши шарт. Зарурат тақозо этса, бир нотиқ ўз сўзини тугатиб, бошқаси сўз бошлашига қадар юзага келадиган узилиш вақтида залдан чиқиб кетиш мумкин.

3.6.Биноларга кириш жойларида тирбандлик юзага келса, талабалар профессор-ўкитувчилар ва ходимларни, эркаклар эса аёлларни ўзларидан олдин ўтказиб юборишлари лозим.

3.7. Бинога кираётган ҳар бир киши биноларга кириб-чиқишни назорат қилиш учун тайинланган масъул шахс ёки навбатчига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни очиқ ҳолда кўрсатиши шарт.

3.8. Жамоа аъзолари ОТМ ҳудудида йўлнинг ўнг томонидан юришлари керак. Бир-бирига дуч келганда албатга саломлашишлари, бунда: талабалар профессор-ўқитувчилар ва ходимларга, эркаклар хотин-қизларга, ёшлар катталарга биринчи бўлиб салом беришлари тавсия этилади. Бундан қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина унга жавобан қўл узатиш мумкин,

3.9. Миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки ОТМнинг ички муаммоларига таалуқли масалаларни Интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турли мақсадлар йўлида фойдаланиш тақиқланади.

3.10. Компьютерларда ОТМга тегишли бўлмаган маълумотларни, шунннгдек, турли кинофильмлар, ноқонуний диний маьлумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш қатъиян ман этилади.

3.11.Ўқув машғулотларига ва ишга ҳамда жамоа аъзоларининг осойишталиги ҳалақит берадиган хатти-ҳаракатлар (радиоприёмник, телевизор, магнитофон ва бошқа овоз кучайтириш воситаларида» мақсадсиз фойдаланиш) содир этиш тақиқланади.

3.12. ОТМ жамоа аъзолари дарс машғулотлари ва ишга белгиланган кун тартибига кўра ўз вақтида келишлари шарт.

3.13. ОТМда ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир этиш таъқиқланади, шу жумладан, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, жамоа аъзосига маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотни тарқатиш, тан жароҳати етказиш, фуқаролик муомаласидан чиқарилган воситаларга оид муносабатларга киришиш (гиёҳванд моддалар, психотропик воситалар ва ҳоказо), ичкиликбозлик, кашандалик, маиший тинчликка тажовуз қилиш, жанжаллашиш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйнаш қатъиян ман этилади.

4-бўлим. отм бошқарув ходимларининг касбий фаолиятларини амалга ошириш принциплари.

4.1. ОТМ бошқарув ходимлари ўз касбий фаолиятларини қуйидаги принциплар асосида амалга оширишлари керак:

қонунийлик;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;

давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

4.2. ОТМ бошқарув ходимлари қуйидагиларга мажбур:

функционал вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этиш;

ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;

юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларида белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;

ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларга барҳам бериш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва идоравий ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;

ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига барҳам бериш;

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;

ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек ўз обрўсига ёки ОТМ нинг нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик;

5-бўлим. Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари

5.1. Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари "Устоз-шогирд" миллий аньаналарига асосланиши лозим.

5.2. Профессор-ўқитувчи аудиторияга кирганида барча талабалар ўринларидан туриб саломлашишлари, сўнгра ўз жойларини эгаллашлари лозим.

5.3. Дарс машғулотлари вақтида уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш барча учун тақиқланади.

5.4.Талаба ўзининг ножўя ҳаракатлари билан дарс машғулотларига халақит берса, профессор-ўқитувчи юзага келган вазият ҳақида деканатни хабардор қилиб ва унинг руҳсати билан бундай талабани машғулотлардан четлатиши мумкин.

5.5.Талабада профессор-ўқитувчи билан ўқув машғулотларидан ташқари вақтда мулоқот қилиш зарурати бўлса, унда талаба қуйидаги қоидаларни, яъни:

-профессор-ўқитувчи талаба билан дарс жадвалига мувофик машғулотларда, маслаҳат соатларида, мустақил ишларни, рейтинг назоратини топширишда ёки ўзаро келишув бўйича белгиланган вақтда шуғулланишини;

-ўзи мулоқот қилмоқчи бўлган профессор-ўқитувчининг лавозими, исми, отасининг исми ва фамилиясини аниқ билиши шарт.

5.6.Талаба олдиндан келишилмаган ҳолда профессор-ўқитувчининг ҳузурига келса, умумий ёки ўзаро келишилган маслаҳат соатига кеч қолиб келган ёки келмаган бўлса, профессор-ўқитувчидан хатто қисқа вақт суҳбатлашишни талаб қилишга ҳам хақли эмас.

5.7.Айрим ҳолларда талабалар профессор-ўқитувчини алмаштириш илтимоси билан мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун жиддий сабаблар (қўполлик, таъмагирлик, профессор-ўқитувчининг айби билан машғулотлар ўтказилишидаги мунтазам узилиш ҳолларини исботловчи далиллар) кўрсатилиши ва у бўйича гуруҳнинг ягона фикри мавжуд бўлиши шарт.

5.8. Профессор-ўқитувчи билан талаба ўртасида рейтинг назоратини топширишга доир зиддият келиб чиққан ҳолларда, талаба рейтинг назоратини махсус комиссияга топшириш учун рухсат бериш илтимоси билан кафедра мудирига мурожаат этиши мумкин. Бунда мурожаат асосланган бўлиши шарт. Бундай масалалар кафедра мудирининг тақдимномасига биноан факультет декани томонидан ҳал этилади.

6. Профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатлари

 6.1. Профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатларида - ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дўстлик, ҳамжиҳатлик, халоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим.

6.2. Профессор-ўқтувчилар муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш, шахсиятини камситши, ўзганинг интелектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш қатьиян ман этилади.

7-бўлим. Талабаларнинг ўзаро муносабатлари

7.1. Талабаларнинг ўзаро муносабатларида-ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим.

7.2 Талабалар муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш, шахсиятини камситиш, ўзганинг интелектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш қатъиян ман этилади.

8-бўлим. Профессор-ўқитувчиларнииг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари

- одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишда талабаларга намуна бўлиш;

- ОТМ манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийиш;

- бирор - бир нохуш воқеа ёки ходиса рўй берса, зудлик билан у ҳақида маъмуриятга хабар бериш;

- ОТМ шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;

- ОТМ тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

- дарс жараёнида талабаларга одоб-ахлоққа оид миллий- аньаналаримиз, урф-одат ва қадриятларимизни тарғиб қилиш;

- ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан "оммавий маданият" хуружларидан огоҳ этиб бориш;

- таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашиинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.

9-бўлим. Талабаларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари

А) ОТМ ҳудудида:

- ҳудудга киршда талабалик гувохномаснни кўрсатиб кириш;

- ҳудудни ифлослантирмаслик ва чиқиндиларни фақат жойлардаги урналарга ташлаш;

- устозлар билан дуч келганда салом бериш;

- ўқув машғулотлари вақтида ҳудудда сабабсиз юрмаслик;

- ОТМ мулки (кўчар ва кўчмас мулки, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) га эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;

- кийиниш ва ўзаро суҳбат одобларига риоя қилиш;

- мутасаддиларнинг руҳсатисиз турли реклама воситаларини очмаслик;

- маиший тинчликка риоя килиш;

- наркотик ва психотроп моддалар, алкогол ва тамаки маҳсулотлар истеъмол қилиниши ҳамда тарқатилишига қарши курашиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ юқоридаги ҳолатлар ҳақида тегишли ташкилотларга ўз вақтида хабар бермаслик жавобгарликка сабаб бўлиши алоҳида қайд этилади.

Б) аудиторияда:

- уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиш;

- дарс вақтида гаплашмаслик;

- жиҳозларга маданий муносабатда бўлиш, парталарга ёзмаслик;

- қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетмаслик;

- овқатланмаслик, сақич чайнамаслик.

В) Умумий овқатланиш жойларида:

- таомларни олишда навбат тартибига риоя қилиш;

- тирбандлик ҳолатида устозлар, аёллар, ёши катталарга ҳурмат кўрсатиш;

- овқатланиш вақтида шовқин солмаслик;

- умумий овқатланиш шахобчасида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш.

Г) ахборот ресурс марказида:

- АРМ ходимлари билан хушмуомалада бўлиш;

- китоблар ва жиҳозларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;

- баланд овозда сўзлашмаслик ва атрофдагиларга халақит бермаслик;

- коғоз, сақич ва бошқа чиқиндиларни қолдириб кетмаслик;

- китобларни олиш ва топшириш тартиб-қоидаларига риоя қилиш.

Д) талабалар турар жойларида:

- мавжуд жиҳозларнb асраш, уларга зарар етказмаслик;

- электр-энергияси, газ ва сув ресурсларндан тежамкорона (оқилона) фойдаланиш;

- санитария ва гигиена хоналаридан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш;

- талабалар турар жойи "Низоми" ва "Ички тартиб қоидалари"га қатий риоя қилиш.

С) спорт мажмуаларида:

- спорт мажмуасига хос бўлган кийим ва пойабзалларда кириш;

- спорт инвентарларига нисбатан маданий муносабатда бўлиш;

- машғулотлардан кейин спорт инвентарларини белгиланган жойларга қайта топшириш;

- спорт мажмуасининг белгиланган тартиб-қоидаларига риоя қилиш.

Ж) маданият саройи ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш жойларида:

- ўриндиқ ва бошқа жиҳозларга нисбатан маданий муносабатда бўлиш;

- оммавий тадбирлар вақтида хуштак чалмаслик, бақирмаслик, тадбир тугашидан олдин сабабсиз чиқиб кетмаслик;

- уҳлаб ўтирмаслик, ўриндиқларга ўтиб олмаслик, бир-бири билан гаплашмаслик, ён атрофдагиларга халақит бермаслик,

Шунингдек,

- турли давраларда ўзининг намунавий ҳулқи ва билими билан ОТМ ҳақида юксак ижобий таассурот ҳосил қилишга интилиш;

- доимо комилликка интилиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларни чуқур англаш;

- ОТМ манфаати, унинг шаъни ва шонли анъаналари, обрўси ҳамда нуфузи тўғрисида қайғуриш, уларни сақлаб қолишга жонкуярлик қилиш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш.

10-бўлим. Профессор-ўқитувчи ва талабалар одоб-ахлоқида ман этиладиган ҳолатлар

Профессор-ўқитувчига:

- жамоа аъзоларнинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш, ўзгаларнинг шахсий ва оилавий муаммоларини муҳокама қилиш;

- жамоа аъзолари ва бошқалар устидан турли иғво, ғийбат ва бўхтонлар уюштириш;

- талабалар билан ўз ҳамкасабаларининг касбий ва шахсий камчиликларини муҳокама қилиш;

- талабаларни асоссиз ўқув машғулотлардан чиқариб юбориш;

- ўқув машғулотларида тижорат рекламаси ўтказиш;

- ўқув машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;

- ўқув машғулотларига маст, соч-соқол олинмаган ва кийиниш тартибига риоя қилмаган ҳолда келиш;

- биноларда ичиш ва чекиш кабилар қатъиян ман этилади.

Талабага:

- профессор-ўқитувчиларга қўполлик қилиш, машғулотлар вақтида асоссиз гапириш;

- профессор-ўқитувчи билан бошқаларнинг баҳосини муҳокама қилиш;

- ёлғон гапириш, ғирромлик ёки профессор-ўқитувчиларни чалғитиш билан боғлик ҳар қандай хатти-ҳаракатлар қилиш;

- ходимлар ва ўз ўртоқларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш;

- ёзма ишларни ҳимоя қилиш ва рейтинг назоратига доир бошқа тартиб-таомилларни бажариш вақтида четдан ёрдам олиш, ўзгаларга ёрдам кўрсатиш;

- бошқа шахслар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;

- машғулотларни ўтказиб юбориш ёки кечикиб келиш;

- машғулотлар вақтида профессор-ўқитувчининг руҳсатисиз аудиториядан чиқиб кетиш;

- бошқа талабанинг саъй-ҳаракатларига қасддан зиён етказиш;

- моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигини турли йўллар билан кўз-кўз қилиш қатьиян ман этилади.

11-бўлим. Маъмурият, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасидаги одоб-ахлоққа оид муносабатлар

11.1. Маъмурият, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ўзаро ҳурмат, аҳиллик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик. инсонпарварлик, ғамхўрлик ва адолат тамоилларига асосланади.

11.2. Маъмурият, профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг иш фаолиятига доир масалалар бўйича ҳамкорлик қилишида бир тарафнинг бошқа тарафга тазйиқ ўтказишига ёки унга ҳаракат қилишига, шунингдек адолат тамоилларига ва ОТМ манфаатларига зид бўлган қарорлар тайёрланишига йўл кўймайди.

11.3. Лавозим даражалари тенг бўлган ходимлар ўртасидаги муаммоларни ишчи тартибда ҳал этиш тавсия зтилади. Лавозим даражалари тенг бўлган ходимларнинг иш жараёнидаги турли муаммоларни ўз ваколатлари доирасида, маъмуриятни жалб этмаган ҳолда ҳал этишлари маъқулланади.

11.4. Жамоада бирор бир масала билан маъмуриятга мурожаат қилиш тартиби субординация тамоили асосида ташкил этилади.

11.5. Профессор-ўқитувчи ва ходимнинг ОТМда маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш бўйича ташаббус ва ғоялари рағбатлантирилади.

11.6. Маъмурият профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг касбий ва интелектуал жиҳатдан ривожланишлари учун қулай иш жойи, замонавий компьютерлар, интернет тармоғидан, кутубхона фонди ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш шунингдек ҳордиқ чиқаришлари, дам олишлари, жисмонан чиниқишлари учун барча имтиёзларни яратиб беради.

12-бўлим. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби.

12.1. Ўқув йили давомида “Одоб-ахлоқ қоидалар” га тўла риоя қилган, ОТМда юксак маьнавий-ахлоқий муҳитнинг янада қарор топишига ва мустаҳкамланишига хизмат қилган жамоа аъзолари, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқлари тавсиясига биноан ОТМ ички тартиб қоидаларига мувофиқ моддий ёки маънавий рағбатлантирилади.

12.2. Жамоа аъзолари ушбу “Одоб-ахлоқ қоидалар” ни бузганида, бундай холатлар “Одоб-ахлоқ комиссияси” томонидан кўриб чиқилади хамда ОТМ ички тартиб қоидаларининг "Интизомий таъсир чоралари" бўлимида келтирилган ҳолатлар бўйича чоралар кўрилади. “Одоб-ахлоқ комиссияси” ОТМ профессор-ўқитувчиларидан камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади. “Одоб-ахлоқ комиссияси” нинг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги Низомда белгиланади.

Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳолатларини “Одоб-ахлоқ комиссияси” томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқача тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. Айни вақтда ОТМ ректорининг кўриб чиқишига қоидалар бузилишини содир этган ходимга интизомий жазо қўллаш тўғрисида таклиф киритилади. Йўл қўйилган қоида бузилишининг характерини ҳисобга олган ҳолда, интизомий жазо чоралари огоҳлантириш, хайфсан, жарима, мехнат шартномасини бекор қилиш кабилардан иборат бўлиши мумкин. Ходимлар ўзлари йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек “Одоб-ахлоқ комиссияси” қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, жамоа аъзосининг ҳулқ-атвори устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида, мазкур қоидаларга риоя этилмаганлиги ҳолатлари ОТМдаги Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси, Ёшлар иттифоқи университет БТ, Хотин-қизлар ва "Ота-оналар" Кенгашларида ҳам муҳокама қилиниши ва улариинг қарорига биноан жамоа аъзосининг ҳулқ-атвори тўғрисида у яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот тариқасида ёзма хабар юбориш амалиёти ҳам жорий этилиши мумкин.

28235 | 2018-01-09 11:32

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

Categoriyalar