Ҳисобхона
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ҳисобхона

Бўлим бошлиғиХудойбердиев Ўразали Нарзуллаевич

Лавозими: Бўлим бошлиғи

Маълумоти: Олий. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат  институти(Технолог)

Хорижий тил: Рус

Телефон: (0 367) 227 08 23

E-mail: yupiter.85@umail.uz

Қабул кунлари: Ҳар куни

Бухгалтерия тўғридан-тўғри Ҳудудий марказ директорига бўйсунади.

Бухгалтериянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

бухгалтерия ҳисобини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритиш, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини таъминлаш;

бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлигини таъминлаш;

Ҳудудий марказ ходимларининг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;

смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни, мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;

моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш;

моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларнинг ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини амалга ошириш;

молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва топшириш;

Ҳудудий марказ директори тасдиқлаши учун харажатлар сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш;

бухгалтерия ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, шунингдек, харажатлар сметаларининг сақланишини таъминлаш;

Бухгалтерия зиммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

 

10885 | 2018-02-13 10:20

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

news