Экотуризм лойиҳаси ўтказилди
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Экотуризм лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли Қарори, ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимилиги Ёшлар масалалари бўйича вилоят идоралараро Кенгаши йиғилиши
2018 йил 26 май кунидаги 38-1-137-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 май куни “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” акцияси доирасида “Эко туризм” лойиҳаси ҳамда “Ёшлар веломарафони” ташкил этилди.

Гулистон давлат университети ва “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган “Эко туризм” акциясида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан 100 дан ортиқ мактаб ўқувчилари қатнашдилар.

Ўқувчи ёшларга туризмни турли йўналишлари, юртимиздаги тарихий қадамжолар, табиий бойликлар, сайёҳлик ва унинг иқтисодий тараққиётдаги аҳамияти мавзуларида маърузалар қилинди.

Иштирокчилар 8 хил йўналишда баҳоланиб, ғолиблар туризмни тарғиб қилувчи турли хил қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Акция якунида ўқувчи-ёшларга Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”да галаконцерт дастуринамойиш этилди. 

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

14490 | 2018-06-02 17:04

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

news