Тингловчиларига диплом топшириш маросими
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Тингловчиларига диплом топшириш маросими

МТМ тарбиячиси, амалий психологлар ва дефектология (логопедия) йўналишлари бўйича касбий қайта тайёрлов курслари тингловчиларига диплом топшириш маросими тадбири

Бугунги кунда республикамиз бўйича жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3261-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2017 йил 19 декабр куни ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги қарори асосида ташкил этилган Мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари, Амалиётчи психологлари, Дефектолог (логопед)лари касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари 4 ойлик ўқув жараёнини муваффақиятли тамомлаб, бугун дипломларини қўлга киритмоқдалар.

2018 йил 5-июль куни ГулДУ ҲХТХҚТМО Ҳудудий Марказида МТМ тарбиячиси, амалий психологлар ва дефектология (логопедия) йўналишлари бўйича касбий қайта тайёрлов курслари тингловчиларига диплом топшириш маросими тадбири бўлиб ўтди.

Ҳудудий Марказ ҳовлиси байрамона безатилган. Тадбир иштирокчилари: ташриф буюрган меҳмонлар, профессор-ўқитувчилар ва барча йўналишлар бўйича тингловчилар тартиб билан сафланишган.

Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради.

Сўнгра ушбу тантанали маросимни очиб бериш учун сўз Гулистон давлат университети ректори Муҳсин Тожиевич Ходжиевга берилди.

М.Т. Ходжиев ўз нутқида: - Бугунги кун тадбир иштирокчиларини, яъни касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчиларини сидқидилдан самимий табриклади. Педагогик фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Битирувчиларни табриклаш учун ГулДУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Шахобиддин Мухитдинович Турдиметовни таклиф этилди.

Ш.М.Турдиметов ўз нутқида: - Мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари, Амалиётчи психологлари, Дефектолог (логопед)лари касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчиларини ушбу қувончли кун билан қутлади, келажакдаги масъулиятли фаолиятларида омадлар тилади.

Тадбир давомида битирувчиларни табриклаш учун Сирдарё вилояти МТМ бошқармаси бошлиғи А.Турдибоевга сўз навбати берилди.

А.Турдибоев битирувчиларни ушбу қувончли кун билан табриклаб, уларнинг касбий фаолиятларида омад тилади ва галдаги вазифалари тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Ушбу қувончли кунда битирувчиларни табриклаш учун Гулистон шаҳар 19-МТМ тарбияланувчилари ташриф буюришди. Улар иштирокида “Андижонча” ва “Ромашка” рақслари ижро этилди.

Сўнгра вилоятимизнинг таниқли шоири Алишер Нурга сўз навбати берилди. Алишер Нур ўзининг нутқида битирувчиларга омадлар тилаб, ўз ижодидан шеърлар ўқиб берди ва барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Тадбир давомида касбий қайта тайёрлов курси битирувчиси Бегмаматова Мадинага сўз берилди. Битирувчи М.Бегмаматова ўз сўзида Президентимиз томонидан яратилган имкониятлар учун ўз миннатдорчилигини билдириб, битирувчиларга омадлар тилади.

Шахсан ГулДУ ректори ва Ҳудудий марказ директори томонидан ўқиш ва малакавий амалиёт жараёнларида фаол иштирок этган тингловчиларга Мақтов ёрлиқлари топширилди. Тингловчиларга тантанали тарзда дипломлар топширилди

Барча жараёнларни республика ва вилоят телерадио компаниясидан келган вакиллар видео тасмага муҳрладилар.

Тадбир файзли ва қизиқарли ташкил этилди.

 

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети

17158 | 2018-07-12 18:26

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

news