Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
11 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган барча фуқароларга республиканинг барча олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 июндаги 87-02-1605-сонли хатига асосан мазкур ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган барча фуқароларга тавсиянома асосида берилган имтиёз тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш белгиланган таълим йўналишлари учун амал қилинмаслигини маълум қиламиз!

Гулистон давлат университети

Қабул комиссияси. 

16401 | 2018-07-14 14:53

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

news