Билимлар кунига бағишланди
Гулистон Давлат Университети
(0367) 225-40-42
(0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Билимлар кунига бағишланди

Гулистон давлат университетида Билимлар кунига бағишлаб, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбири ўтказилди.Университет ректори, профессор Муҳсин Ходжиев тадбирни очар экан, ўз табрик нутқида бу йил талабалик бахтига сазовор бўлган, шунингдек, мароқли ёзги таътилдан билим даргоҳига қайтган йигит ва қизларни, уларнинг ота-оналарини янги ўқув йилини бошлаганликлари билан самимий муборакбод этди. Ректор мамлакатимизда олий таълим олиш учун яратилаётган улкан имкониятлар, университет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб, талабаларимиз бунга яраша аъло ўқиш ва аъло хулқ билан жавоб беришларига ишонч билдирди.

Байрам тадбирида қатнашган Сирдарё вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Ғофуржон Мирзаев ёшларга қарата қуйидагича дил сўзларини изҳор этди:

-Талабалик умрнинг энг бахтли, нашидали дамлари. Айниқса бугун, юртимизда ислоҳотлар беқиёс даражада кенг ёйилаётган, Ўзбекистонни дунё таниётган бир пайтда талабаларимиздан умидимиз катта. Шу билим юртини битирган қанча-қанча ўғил-қизларимизни бағримизга олдик, сиз ҳам битиринг, илмли бўлинг ва тезроқ сафимизга қўшилинг деган ният қиламан. Ахир сиз бизнинг ишонган ўринбосарларимиз, муносиб ворисларимизсиз. Сирдарёдай қадим чўлқуварлар юртида янги-янги корхоналар, илм масканлари очиляпти. Уларнинг ҳаммаси сизга мунтазир.

Тантанада машҳур қурувчи, вилоятда биринчи бўлиб Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган Анвар Қурбонов, ГулДУ проректори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Равшанбек Маҳмудов, 2018 йил август ойида Индонезияда ўтказилган “Осиё ўйинлари-2018” мусобақаларининг Байдаркада эшкак эшиш тури бўйича кумуш медали совриндори, Педагогика факультети “Бошланғич таълим” йўналиши 2-босқич талабаси Алишер Турдиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияномасига асосан имтиёз билан Педагогика факультети Бошланғич таълим ва СТИ йўналишига давлат гранти асосида ўқишга кирган талаба Лобар Болтабоева, Табиий фанлар факультети 1-босқич талабаси Сарвиноз Ҳожибобоева ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб дил сўзларини изҳор этишди. Истеъдодли шоир Алишер Нурнинг Ватанга садоқат мавзуида ўқиган шеърлари қалбларга илиқ нур бағишлади.

Шундан сўнг тадбирнинг тантанали қисми якунланиб, талабалар ўзлари учун белгиланган дарсхоналарга йўл олишди. Бу йил ҳам биринчи дарс “Мустақиллик дарси” мавзуида ўтилди.

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университети

М.Пардаев,

“Университет овози” газетаси бош муҳаррири.

18661 | 2018-09-06 08:29

16379

8000

8209

49

121

19

PHD.MININNOVATION.UZ

news