Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Гулистон давлат университетига кўчириш бўйича ўтказилган махсус синовлар (он-лайн тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Гулистон давлат университетига кўчириш бўйича ўтказилган махсус синовлар (он-лайн тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 13 сентябрдаги 4-сон баёни (13.09.2020 й. 01-07/1-1400) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 23-бандига мувофиқ хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни республика олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказилган махсус синовлар (он-лайн тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари эълон қилинди.

Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Гулистон давлат университетига кўчириш бўйича ўтказилган махсус синовлар (он-лайн тест, касбий (ижодий) имтихон) натижалари бўйича ўтиш бали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида бўлган Гулистон давлат университети учун 56,7 баллни ташкил этади.

Иловада қайд этилган фуқароларни олий таълим муассасасига қабул қилиш Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий амал қилинган ҳолда, тақдим этилган ҳужжатлар синчиклаб текширилгандан сўнг қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:

хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларнинг ўқишини кўчирилишига;

республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларнинг ўқишини кўчирилишига;

олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларнинг ўқишини кўчирилишига;

биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда ўқишни кўчирилишига;

Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул килиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётганларнинг ўқишини кўчирилишига;

кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда
кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига талабалар ўқишини кўчирилишига йўл қўйилмайди.

Ўқиши кўчирилишига руҳсат этилган фуқароларни ўқитиш, таълим
шаклини белгилаш, ўрнатилган тартибларга асосан фуқароларнинг
аризаларига мувофиқ амалга оширилади.

Шу билан биргаликда, хорижий олий таълим муассасаларидан
ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг паспортларида муайян хорижий олий таълим муассасаси жойлашган давлатга ўқиш даврига мос муддатда кириш-чиқиш белгилари бўлмаган тақдирда уларнинг ўқишини кўчиришга руҳсат берилмайди.

Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ва уларнинг қонунийлиги учун масъулият (жавобгарлик) олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) зиммасига юклатилишини инобатга олиб, талабалар ўқишини кўчириш ёки кўчириб тиклаш жараёнида талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар аниқланган тақдирда университет ректори мазкур ҳужжатларни текшириш ва буйруқ расмийлаштирмаслик ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтамиз.

 

Топшириладиган ҳужжатлар рўйхати

1.Академик маълумотнома ёки транскрипт (ОТМ гербли муҳри билан тасдиқланган ҳолда).

2.Рейтинг дафтарчасидан кўчирма.    

3.Ўрта мактаб аттестати ёки коллеж (лицей) дипломи, иловаси билан

4. Талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.

5. Талабани курсдан-курсга ўтганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.

6. Талабалар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма. (ОТМ гербли муҳри билан тасдиқланган ҳолда).

7. ОТМнинг лицензияси ва сертификати.

8. Паспорт нусҳаси.

9. 3,5 х 4,5 (4 дона) фотосурат

10. ИНН.

 

Хорижий олий таълим муассасаларидан Гулистон давлат университетига ўқишини кўчириш бўйича мурожаат килган фуқаролар ва уларнинг ота-оналарига тушунтириш ишларини олиб бориш учун университет

                                                 Штаби

 

Ҳужжатларни қабул қилувчи масъул ходим: Неъматов Рустам. Штаб телефонлари: 67-225-02-75, қўл телефон: 97-248-60-91.

 

Ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар ҳужжатлари Гулистон давлат университетининг “Call Center”и (Маслаҳат марказида) ҳар куни соат 9-00дан 17-00гача, шанба куни соат 9-00дан 15-00гача қабул қилинади. Якшанба дам олиш куни.

 

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

 

                                                                     Қабул комиссияси

1815 | 2020-09-17 11:34

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->