Битирувчи

I. Умумийқоидалар

1. Ушбу Низом педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини, уларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан, таълим муассасаларига, биринчи навбатда умумтаълим мактабларига ишга тақсимлаш қоидалари ва тартибини ўз ичига олади.

2. Олий таълим муассасаларига педагогика ва касбий таълим йўналишлари бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида қабул қилинган талаб

Гулистон давлат университети

алар билан ректор ўртасида ўқишни тамомлагандан сўнг таълим муассасаларида камида уч йил ишлаб бериш тўғрисида шартнома ўқув йили бошида яъни сентябр ойида имзоланади.

3. Олий таълим муассасаларини педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида бакалавриятни тамомлаган битурувчилар магистратурага тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.

4. Агар битирувчи Олий таълим муассасаларини педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида ўқиган тақдирда унинг ишлаб бериш мажбурияти уч йил деб ҳисобланади.

5. Педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчилари доимий яшаш жойига қараб ишга тақсимланади.

6. Битирувчиларни егаллаган таълим йўналиши ва касбий тайёргарлигига кўра доимий яшаш жойига қараб, аниқ бир мактабларга, коллежларга тақсимлашни мувофиқлаштириш учун Халқ таълими вазирлиги қошида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Махсус комиссия тузилади (бундан кейин Махсус комиссия).

II. Битирувчиларга бўлган еҳтиёжни аниқлаш ва буюртмаларни шакллантириш

7. Тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари педагог кадрларга бўлган еҳтиёжни, мавжуд иш жойлари ҳақидаги маълумотларни, таълим муассасаларининг фанлар, тиллар кесимидаги олий маълумотли педагогларга бўлган еҳтиёжни ҳар йили 1 апрелга қадар аниқлайдилар ҳамда Махсус комиссияга иш жойи кўрсатилган ҳолда, кафолатланган талабнома (буюртма)ни тақдим етадилар.

8. Махсус комиссия олий маълумотли педагогларга бўлган еҳтиёж ҳамда уларга бўлган буюртмаларни умумлаштириб, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари тасарруфидаги олий таълим муассасалари битирувчилари тақсимоти кўрсаткичларини шакллантиради.

9. Махсус комиссия томонидан буюртмалар асосида шакллантирилган тақсимот кўрсаткичлари олий таълим муассасаларига юборилади.

10. Битирувчиларни ишга тақсимлаш улар олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 ой олдин ўтказилади.

III. Битирувчиларни ишга тақсимлаш тартиби

9. Битирувчиларнинг тақсимоти олий таълим муассасаси ректори тасдиқлаган тақсимот комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига: олий таълим муассасаси ректори — комиссия раиси, факултет декани, кафедра мудирлари, ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари вакиллари аъзо қилиб киритилади.

10 Олий таълим муассасаси томонидан битирувчилардан доимий яшаш жойидаги қайси таълим муассасасида ишлашни хоҳлаши тўғрисида сўров-анкеталари тўлдириб олинади ва улар битирувчиларни ишга тақсимланиш жараёнида инобатга олинади.

11. Тақсимот комиссияси:

а) Битирувчиларни олий таълим муассасасида егаллаган таълим йўналишлари ва малакасига, педагог кадрларга бўлган буюртмага асосан ҳамда уларнинг рейтинги, оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф етилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимлайди.

б) Ҳар бир битирувчини таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлар, лавозими, иш ҳақи миқдори тўғрисидаги маълумотлар билан таништиради;

в) Мажлис баённомаси ва битирувчилар шахсий тақсимоти қайдномасини юритади (1-илова).

12. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт бўйича таълим олган битирувчилар ўз ихтиёри билан тақсимот комиссиясида иштирок етиши ва унинг розилиги асосида комиссия қарори билан таклиф етилаётган иш жойларига ишга юборилиши мумкин.

13. Агар тақсимот комиссияси битирувчини иш билан таъминлай олмаса, унга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим етади (2-илова).

14. Комиссия ишини тугатгандан сўнг битирувчиларни, уларнинг саломатлиги, оилавий шароити ўзгариши асосида, қайта тақсимлаш ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

15. Олий таълим муассасалари тақсимот комиссияси иши тугагач бир ҳафталик муддатда таълим муассасаларига юборилаётган ҳар бир битирувчига ишга юборилганлиги тўғрисидаги йўлланмани (3-илова) тўлдириб, уни тасдиқлаб бериш учун комиссия қарори ва тақсимот рўйхатидан кўчирма билан бирга тегишли ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқарув органига юборадилар.

Ўз навбатида тегишли ҳудудий таълим бошқарув органлари томонидан ўн кун муддатда йўлланма тасдиқланиб, олий таълим муассасасига қайтарилади.

16. Битирувчига олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги дипломдан кўчирма, ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмани топшириш ўқишни тугатганидан сўнг уч кундан кечиктирмасдан амалга оширилади. Олий таълим муассасаси ректори битирувчига дипломдан кўчирма, ишга юборилаётганлик тўғрисида йўлланмани ўз вақтида берилишига шахсан жавобгардир. Битирувчига белгиланган нусхадаги йўлланма ўрнига бошқа ҳужжатлар берилишига рухсат берилмайди.

17. Мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олган битирувчиларга тегишли олий таълим муассасасининг дипломини асл нусхаси берилади.

18. Умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари директорлари Олий таълим муассасаси битирувчилари билан ўрнатилган тартибда ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмага мувофиқ меҳнат шартномаси тузади.

19. Битирувчилар ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмада кўрсатилган муддатда иш жойларига етиб боришлари шарт.

IV. Битирувчиларга бериладиган имтиёзлар

20. Ишга тақсимланган битирувчи мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига ишга жойлашгач, таълим муассасаси унга меҳнат қилиши учун шарт-шароитларни яратади.

21. Олий таълим муассасаларини тугатган ва таълим муассасасига ишга юборилган битирувчи тақсимот комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда олий таълим муассасаси тегишли бўлган вазирликка ҳамда судга мурожаат етиш ҳуқуқига ега.

V. Якуний қоидалар

22. Битирувчи узрсиз сабабларга кўра тайинланган жойда ишлашни хоҳламаса, унга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чоралар кўрилади.

Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга 
1-ИЛОВА

 

7405 | 2018-01-30 14:47
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish