“Менинг оролим” мавзусида давра суҳбати

2019 йил 5 ноябрь куни университетда талабалар иштирокида Орол денгизи фожеасини бартараф этишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Гулистон давлат университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Б.Ниязов, Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Х.Ҳайдаров, Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси С.Икромов, Гулистон шаҳар маданият бўлими мутахассиси О.Артикова, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Ш.Абдурасулов, фан ўқитувчилари ва  90 нафар талабалар қатнашди.

Тадбирда юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқаришда илм-фан ютуқларидан самарли ҳамда оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа тармоқларда экологик муҳит учун зарари кам, соф технологияларни қўллашга қаратилаётган эътибор, мамлакатимизда ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаси қаторида экологик муаммоларни бартараф қилиш, салбий оқибатларнинг олдини олиш, атроф-муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани, жумладан Орол денгизи, унинг олдиниги ва бугунги ҳолати, Орол денгизининг инсон саломатлиги ва дунё экологиясига кўрсатаётган салбий таъсири, унинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича мамлакатимиз ҳамда жаҳон ҳамжамияти томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.


1426 | 2019-11-08 07:14
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish