Ўсимликларнинг инсон ҳаётидаги роли.

Ер юзида 500 мингдан ортиқ ўсимлик  тури бор. 6000 тасидан инсон кундалик эхтиёжи учун фойдаланади.
 Яшил ўсимликлар ҳавони тозалайди, кишиларга эстетик завқ беради, далаларни шамоллардан ҳимоя қилади, тупроқни емирилишдан сақлайди, инсон учун озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, қурилиш материаллари каби аҳамиятга эга. Ўсимликлар ҳаводаги чангнинг 70 -80 %ини ютади. Улар орасида шундай фитонцидларга эга ўсимликлар борки, хаводаги турли касаллик тарқатувчи вирус, замбуруғларни 40-50 % гача камайтиради.
Ўсимликлар фотосинтез жараёни натижасида хаводан карбонат ангидрид газини ютиб, йилига 5·1011  тонна кислород чиқаради ва 200 млрд тоннадан ортиқ органик маҳсулот тўплайди. Ўсимликлар атмосферадаги кислород балансини ушлаб туради. Хозирги  кунга келиб эса, инсоннинг таъсирида хавонинг доимий таркиби бироз ўзгарди. Карбонат ангидрид (СО2) гази  0,03% дан салкам 1% га яқинлашмоқда. Кислород ҳам сезиларли даражада камайган. Бу қисқа ўзгариш  ер юзида глобал исиш  (парник эффекти) муоммосини келтириб чиқарди.
Ер юзидаги энг катта ўрмонлардан Тайга, Амазонка дарёси қирғоқларидаги ўрмонлар, саванналар бир неча минглаб майдонларни эгаллайди. Амазонка дарёси қирғоқларидаги чўзилган ўрмонлар дунёдаги энг бой флора деб аталиб, унда 300 мингдан ошиқ ўсимлик тури учрайди.
Тропик ўрмонлар сайёрамизнинг ўпкаси саналади. Бу ўрмонлар минутига 25-30 га кесилмоқда. Биргина ёғочнинг ўзидан 20 минг хил маҳсулот олинади. 30 мингдан ортиқ ўсимлик тури ер юзидан йўқолиб кетган. Бундан 50 йил олдин ер юзидаги қуруқликнинг 49 % ини ўрмонлар эгаллаган эди. Хозирги кунда эса бор йўғи 27% ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики ўрмонлар салкам 2 баробарга қисқарган.  Ўзбекистондаги ўрмонлар эгаллаган майдонлар умумий ер майдонига нисбатан бор йўғи                3,2 % ни ташкил қилади. Ўзбекистонда 12 % ўсимликлар эса муҳофаза талаб. Бойлигимиз, дуру гавхаримиз ҳисобланган бу ўсимликларни айниқса унинг шифобахш турларини ва айрим ҳайвон турларини муҳофаза қилиш ишлари мамлакатимиздаги 9 та қўриқхонада, 9 та буюртмахонада, 2 та миллий боғ,            1 та экомарказ, юзлаб табиатнинг нодир масканларида, зиёратгохларда, жами 400 га яқин алоҳида қўриқланадиган ҳудудларда амалга оширилмоқда.

Экалогия ва география кафедраси

232 | 2019-09-04 23:52
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish