Жаҳон динлари асосида экология муаммони ечиш – давр талаби

Кишиларни экологик маданиятини шакллантиришда албатта уларнинг диний эътиқодларидан келиб чиқиб иш юритсак муваффақ бўлади деб ўйлаймиз, чунки дунёда дини, ишончи бўлмаган халқ йўқ.  Ҳар бир халқ динсиз эътиқодсиз бирон нарсага ишончсиз ҳолда яшай олмайди. “Дин” нинг ўзи ҳам арабчадан “ишонч”, “ишонмоқ” деган маъноларни англатади.
Халқни диний эътиқоддан фойдаланган ҳолда табиат неъматларидан тўғри фойдаланишга чақириш нисбатан осон бўлади. Ҳозирги даврдаги халқларни муқаддас динларида албатта қайсидир маънода табиатнинг ”жон”ли, ”жон”сиз унсурларига нисбатан қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида сўз борган. Масалан дастлабки диний таълимотларидан бири бўлган тотемизм (индейслар тилида ”о тотем”, яъни  ”унинг уруғи” деган маънони англатади) динга сиғинувчи индейцлар- ишонувчиларнинг ўзлари билан айрим ҳайвонлар, ўсимликлар орасида ғайритабиий алоқа, яқинлик, қон-қариндошлик бор деб фараз қилишган бу эса ўз авлодини алоқаси бўлган ҳайвон ёки ўсимликларга нисбатан меҳрли, уни ҳимоя қилишни, асраб авайлашни тақазо этган.
Фетишизм (португалча ”фетишо”, французча ”фетиш” сўзларидан олинган бўлиб ”сеҳрли нарса” деган маънони англатади) динига сиғинувчилар жонсиз ва жонли нарсаларни ғайритабиий хусусиятга эга деб ишониш ва уларга сиғиниш билан машғул бўлганлар. Бу одат кўпгина халқаларда ҳозир ҳам сақланиб қолган. Ўзлари илоҳий куч қудратга эга деб ўйлаган тошга ўсимлик ва ҳайвонга нисбатан эътиқод қилишган.
Марказий Осиё халқлари ҳам айрим ўсимликларни жумладан: сунбула, тудона, седона, тасбеҳ, қалампирмунчоқ, кўзтикан, кўктикан, гулҳамишабаҳор, пиёз, саримсоқ, аччиқ қалампир, исириқ, дўлана, мурч, писта, чилонжийда дарахтлардан ёнғоқ, чинор, анжир, жийда, арча ва бошқаларни илоҳийлаштирганларки бу ўсимликларни ҳозир ҳам халқларимиз қандайдир илоҳий куч қудрати бор деб қарашади. Бу орқали юқорида номлари зикр этилган ўсимликларни асраб уларни кўпайтиришни йўлга қўйишимиз мумкин.




М.М.Ахунбобоев
Гулистон давлат университети
Экалогия ва география кафедраси
катта ўқитувчиси



214 | 2019-09-04 23:56
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish