Ўқув услубий фаолиятни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар

Олий таълим муассасалари бакалавриатига ва магистратурасига қабул қилиш тартиблари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарори Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўгрисида НИЗОМ" га мувофиқ амалга оширилади

 

1. Мазкур Низом “Таълим тўгрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўгрисида”ги ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди. 
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши ҳарбий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ етилмайди. 
3. Талабалар о`қишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машгулотлари бошланишига қадар амалга оширилади. 
4. Талабалар сафидан четлаштириш мазкур Низомда белгиланган ҳолларда олий таълим муассасаси ректорининг буйруги билан амалга оширилади. 
5. Талабалар о`қишини кўчириш ёки қайта тиклаш қуйидагиларнинг: 
олий таълим муассасалари; 
тасарруфида олий таълим муассасалари ўлган вазирликлар ва идоралар; 
ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия деб юритилади) қарорлари асосида амалга оширилади. 
Идоралараро комиссия ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан ташкил етилади. Унинг таркибига тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари киритилади. 
Идоралараро комиссиянинг раиси ва масъул котиби Давлат комиссияси қарори билан тайинланади. 
6. Олий таълим муассасаси ректорининг қарори асосида талабалар ўқишини шу олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош ё`налишлари (мутахассисликлари) бо`йича ко`чириш ва тиклаш амалга оширилади. 
7. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини ко`чириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бо`йсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади: 
олий таълимнинг мос ва турдош ёналишлари (мутахассисликлари) бў`йича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига; 
олий таълимнинг мос ва турдош ёналишлари (мутахассисликлари) бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ко`чириш ва қайта тиклаш. 
8. Қуйидаги ҳолларда талабалар о`қишини ко`чириш ва қайта тиклаш Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади: 
хорижий давлатларнинг аккредитацияга ега бо`лган олий таълим муассасаларидан О`збекистон Республикаси олий таълим муассасаларига; 
бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ва турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бо`лмаган ё`налишлари (мутахассисликлари)га. 
9. Олий таълимнинг турдош ё`налишлари (мутахассисликлари) ро`йхати О`збекистон Республикаси Олий ва о`рта махсус таълим вазирлиги (кейинги о`ринларда — Олий ва о`рта махсус таълим вазирлиги деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади. 
10. Талабаларнинг о`қишини ко`чириш ёки қайта тиклаш ҳақидаги аризалари мос равишда: 
ушбу Низомнинг 6-бандида ко`рсатилган ҳолатлар юзасидан — олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига; 
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида ко`рсатилган ҳолатлар юзасидан — Олий ва о`рта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил етиладиган ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади. 
Ҳудудий ишчи гуруҳлар қабул қилинган ҳужжатларни умумлаштириб: 
ушбу Низомнинг 7-бандида ко`рсатилган ҳолатлар бо`йича тасарруфида олий таълим муассасаси бо`лган вазирликлар ва идораларга; 
ушбу Низомнинг 8-бандида ко`рсатилган ҳолатлар бо`йича — Олий ва о`рта махсус таълим вазирлигига тақдим етади. 
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар талабалар о`қишини ко`чириш ёки қайта тиклаш ҳақида келиб тушган аризалар то`г`рисида белгиланган шаклда Олий ва о`рта махсус таълим вазирлигига умумлаштирилган маълумот топширадилар.
11. Олий ва о`рта махсус таълим вазирлиги талабалар о`қишини ко`чириш ёки тиклаш ҳақидаги аризаларни мазкур Низомда белгиланган ваколатлар доирасида шакллантириб Идоралараро комиссияга қарор қабул қилиш учун ё`ллайди. 
12. О`збекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензияга ега бо`лмаган нодавлат олий таълим муассасалари ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бо`лимлар, о`қув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан О`збекистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабалар о`қишини ко`чириш ва қайта тиклаш тақиқланади. 
13. Биринчи курсга о`қишни ко`чириш ва қайта тиклаш ман етилади (истисно тариқасида, талабага касаллик туфайли академик таътил берилиши мумкин). 
14. О`қишнинг барча шакллари бо`йича олий таълимнинг мос ва турдош ё`налишлари (мутахассислиги) бо`йича давлат грантлари о`ринларига ко`чиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олаётган талабалар аризасига ко`ра муайян таълим ё`налиши (мутахассислик)да олий таълим муассасаларига тегишли о`қув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат етилади. 
15. Бошқа ҳолларда о`қишни ко`чириш то`лов-контракт асосида амалга оширилади. 
16. О`қишни ко`чириш ёки қайта тиклаш ҳақидаги аризага талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари илова етилади. 
17. Талабаларнинг о`қишини ко`чириш ёки қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори белгиланган тартибда о`қув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (умумкасбий ва ихтисослик фанлари бо`йича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (икки ойдан ортиқ бо`лмаган), о`қитиш курси ҳамда о`қишга қабул қилишнинг бошқа шартларини белгилайди. 
18. Талабаларнинг о`қишини шартли равишда ко`чириш ёки қайта тиклаш тақиқланади. 
19. Давлат олий таълим муассасаларида о`қишни ко`чириш ёки қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади. 
20. То`лов-контракт асосида талабалар о`қишини ко`чириш ёки қайта тиклашда то`лов-контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан, то`лов маблаг`лари ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Олий таълим муассасалари бакалавриатига ва магистратурасига қабул қилиш тартиблари билан О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарори Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида

 

4377 | 2018-01-29 18:22
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish